Назорат ўйини. «Динамо» Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди«Динамо» Тошкентдаги иккинчи йиғинини ғалаба билан якунлади.
Вадим Абрамов шогирдлари бугун, 10 феврал куни назорат ўйинида Тожикистоннинг «Регар ТадАЗ» клубига қарши саф тортиб, рақибдан устун келишди.
5-дақиқада Станоевич бурчак зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, бўлим якунида Ҳожимирзаевнинг узатмасини Қодирқулов голга айлантирди. Иккинчи бўлимда эса Анваржоннинг ўзи ҳисобни йириклаштирди, кўп ўтмай кўрикдаги Абдулаҳаджон Ҳошимов тўртинчи голига муаллифлик қилди – 4:0.
«Динамо» – «Регар ТадАЗ» (Тожикистон) - 4:0
Голлар: Марко Станоевич 5, Санжар Қодирқулов 43, Анваржон Ҳожимирзаев 67, Абдулаҳаджон Ҳошимов 75.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Жаҳонгир Ўрозов, Олександр Кучеренко, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Салим Мустафоев, Дуглас Майкон, Ратиньо, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Анваржон Ҳожимирзаев, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадан майдонга тушганлар: Неманов, Абдуллаев, Жумабоев, Абдураҳмонов, Сафаров, Ҳошимов
👉
@FCDinamo1960