ДИЛФАЙЗ психологик канали.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Сиз ИНСОНСИЗ! Сиз ўз қадрингизни билишингиз керак! Ўзини севган инсонни ҳамма севади. Бунинг учун ДИЛФАЙЗ гуруҳининг @dilfayzim гуруҳини кузатиб боринг.
Психологик хизмат учун психолог @DAbzalovnaга мурожаат қилишингиз мумкин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Фақат ейиш учун ўтган умр.

Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида хеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф холига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа хеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини бехуда нарсалар билан бекор қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.        

©интернет


Овозингни эмас, сўзларингни кўтар. Гул ўстирувчи момақалдироқ эмас, балки ёмғирдир.

©️ Жалолиддин Румий

‌‌


• Фикрларингизни кузатинг — улар сўзларга айланади.
• Сўзларингизга аҳамият беринг — улар ҳаракатларга айланади.
• Ҳаракатларингизни кузатинг — улар одатларга айланади.
• Одатларингизни кузатинг — улар характерга айланади.
• Характерингизга аҳамият беринг — у ҳаётингизга айланади.

‌‌


Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга-ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз. "Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.

• Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!


Эртага кеч бўлиши мумкин.

© Пауло Коело

‌‌


Энг муҳими, муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва буни ҳозир қилиш керакдир...

Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин одамлар уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар...

Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошлашингиз керак!

‌‌


Energiyangiz qayerga ketyapti?

Ba’zida odam charchaganini jismoniy ish bilan bog‘laydi. Lekin eng kuchli charchoq bu jismoniy charchoq emas, bu energiya ketishidir.

Tahlil qilib ko’ring: kun davomida siz eng ko‘p energiyani nimaga sarflayapsiz?

Doimiy ravishda kimnidir oqlashga/tanqid qilishgami?

E’tibor qaratmaslik kerak bo‘lgan narsalargami?

Bahslarda g‘olib chiqishgami?

O‘tmishni qayta-qayta o‘ylab, afsus qilishgami?

Ehtimol siz deyarli ishlamayapsiz, lekin energiyani sarflayapsiz. Bu charchoqni sport ham, uyqu ham yo‘q qilolmaydi, chunki muammo tanada emas – diqqatda.

Energiya – bu eng qimmat resursingiz. Kimga va nimaga berayotganingizni kuzating.

Agar kerakmas joyga ketayotgan bo‘lsa, to‘xtating. Chunki siz energiyani emas, hayotni sarflab yuboryapsiz.


Японияда ёш бола бирон нимага қоқилиб йиқилса турғазиб қўйишмас экан, сабаби – боланинг ўзи оёққа турсин, дейишар экан. Шунинг учун Японияда биров бировдан камдан кам ҳолларда ёрдам сўраркан, деярли сўрамайди ҳам. Ўзининг муаммосини ўзи ҳал қилади. Биров бировни "суявориш", "қўлловориш" деган гаплар йўқ. Ҳар бир одам ўзига ишонади.  Биздагидай битта акаси ёғлироқ ишда ишлаб қолса, саккизта қариндоши оёғидан тортиб ўлигини ортмайди.

Боқимандаликни йўқотишнинг энг ишончли йўли – ҳеч кимга ёрдам бермаслик. Ана ўшанда ҳар бир одам ўз устида ишлайди, изланади, меҳнат қилади, бировларининг садақасидан, ёрдамидан ор қилади.

‌‌


3 ёшда: Менинг онам ҳаммадан яхши!
- 10 ёшда: Онажон сизни яхши кўраман!
- 15 ёшда: Она менга бақирманг
- 18 ёшда: Ўзим ҳам биламан, ақлим етади!
- 30 ёшда: Онамни энди тушундим
- 35 ёшда: Онамжонимни кўргим келяпти
- 50 ёшда: Сизни йўқотишни хоҳламайман онажон!
- 70 ёшда: Онамни яна бир марта кўриш учун боримни берар эдим!

P. S.: Онангиз ҳаётлигида қадрига етиб хизматини қилинг, хурсанд қилинг. Эртага уни юзига бир марта қарашлик орзу бўлиб қолмасидан олдин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!


Сен мени ёмон кўрма! Мен ҳақимда ўзинг чизиб олган суратни ёмон кўряпсан, холос. Аслида бу сурат мен эмас, ўзингсан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсонларга гуноҳ қилма деманг... Аллоҳдан уялмасанг, билганингни қил денг!


Фарзандингизга тез - тез айтиб туришингиз керак бўлган гаплар, улар болани яхши томонга ўзгаришига ва ўсишига ёрдам беради:

Баракалла!
Қойил!
Ана кўрдингми,буни уддаладинг!
Ажойиб!
Қила олишингни билгандим!
Зўр чиқибди!
Табриклайман, болажоним!
Мен СЕН билан фахрланаман!
Мени жудаям хурсанд қилдинг!
Менга сенинг ёрдаминг жуда муҳим!
Сен билан ўқисак( ўйнасак) мазза қиламан!
Сен менга кераксан!
Жудаям қобилиятлисанда, болажоним!
Ҳар куни янаям яхши уддалаяпсан!
Менинг ЭНГ чиройлигим ўзингсан!
Албатта кучинг етади!
Сени шундайлигингча яхши кўраман!
Худди ўзидай чиқибди!
Сен мўъжизамсан!😘
Мен сени яхши кўраман!🤗

Ва албатта, фарзандингизни тез-тез қучоқлаб туринг. 🤗


ҚАЙҒУРМА!

Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий - тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...

Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!

Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!

Шайх Оиз Ал-Қарний


БИЗ ТАДБИРЛАР БИЛАН ОВОРАМИЗ.
ШОУЛАР, "УРРА-УРРА"ЛАР БЎЛСА БАС БИЗ УЧУН...

#танқид

Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

©️Ўринов Ахмаджон


❗️Россия телевидениесида рақамли аутизм белгилари эълон қилинди

▪️Уйқудан уйғониш билан дарҳол телефонни қўлга олиш
▪️«Фантом тебранишлари» - тинч ҳолатда ҳам телефон жиринглаётгандек туюлиши
▪️Телефонсиз ҳожатхонага бор олмаслик
▪️Суҳбат ўрнига телефон билан овқатланиш
▪️Батарея ўчиб қолишини ўйлаб ваҳимага тушиш
▪️Телефон уйда қолиб кетганда ваҳимага тушиш

Ушбу хабарни кимга юборишни яхши биласиз.


Умр ҳақида

Габриэль Гарсиа Маркес:

- 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
- 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
- 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
- 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
- 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
- 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
- 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
- 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
- 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
- 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
- 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
- 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
- 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
- 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
- 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси


Ўзаро муроса қила олмай, бир-бирини ўлдирган туяларнинг сурати.

Эркак туя энг ёвуз ҳайвонлардан бири ҳисобланади. Ибн Халдун ўзининг «Муқаддима»сида айтади:
Араблар туя гўштини еб, ундан рашк ва дағалликни олдилар. Туркий халқлар от гўштини еб, ундан шиддат ва кучни олдилар. Европаликлар чўчқа гўштини еб, ундан даюсликни олдилар. Занжилар (африкаликлар) маймун гўштини еб, ундан ўйин-кулгуга муҳаббатни олдилар.

Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: «Ҳар ким ҳайвонот турларидан бирига ўрганса, унинг табиатидан ва хулқидан ўзлаштиради, агар гўштини ейдиган бўлса, ўхшашлик янада кучлироқ бўлади»

П.С.: Фақат мол гўшти, қўй гўштини ейди бизникилар, зерикса балиқхўрлик қилишади ёки жигарни ейди, сихлаб.

Тафаккур килайлик!

@Tafakkur3


Омадингиз бор экан!

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторидасиз!

Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйғонмаган қанча билмайди ҳеч ким...


Японияда ёш бола бирон нимага қоқилиб йиқилса турғазиб қўйишмас экан, сабаби – боланинг ўзи оёққа турсин, дейишар экан. Шунинг учун Японияда биров бировдан камдан кам ҳолларда ёрдам сўраркан, деярли сўрамайди ҳам. Ўзининг муаммосини ўзи ҳал қилади. Биров бировни "суявориш", "қўлловориш" деган гаплар йўқ. Ҳар бир одам ўзига ишонади.  Биздагидай битта акаси ёғлироқ ишда ишлаб қолса, саккизта қариндоши оёғидан тортиб ўлигини ортмайди.

Боқимандаликни йўқотишнинг энг ишончли йўли – ҳеч кимга ёрдам бермаслик. Ана ўшанда ҳар бир одам ўз устида ишлайди, изланади, меҳнат қилади, бировларининг садақасидан, ёрдамидан ор қилади.

‌‌


Аёл қанчалик ақлли, бой бўлмасин, ҳатто ўзлаштирган илмидан дунёда тенги йўқ олима бўлса ҳам, коинотни забт этган тақдирда ҳам фақат ва фақат ўз севган эркакнинг кўксига бошини қўйганида ўзини хотиржам ва чин бахтли ҳис этади…

Биласизми нега?!

Чунки у эркакнинг кўксидаги қовурғадан яралган...

‌‌

Показано 20 последних публикаций.