Фильтр публикаций


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

@dil_gaplari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@dil_gaplari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум 💐

@dil_gaplari


​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.


"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан

@dil_gaplari




Қаерда меҳр бўлса, у ерда ҲАЁТ бўлади!

Кўнглингизни ДУОсиз, ШУКРсиз ва МЕҲРсиз қолдирманг!..

Дуо қилганда дилдан ишонинг.
Шукр қилганда қалбдан миннатдор бўлинг.
Меҳр кўрсатганда, самимий ва шафқатли бўлинг.

@dil_gaplari








Дуоларимизда кўпинча бахт ва саодат тилаймиз. Бахт нима? Саодат-чи? Иккаласи бир маънони англатадими? Йўқ. "Бахт" торроқ маънодаги тушунча. Ҳар бир одам бахтли бўлиши мумкин. Биров йўқотган пулини топиб олса, ўзини бахтли ҳис қилади. Бошқа биров набира кўрган куни ўзини дунёдаги энг бахтиёр деб ҳисоблайди. Одамлар ўзлари учун кутилмаганда бахтли бўладилар.
Саодат эса Аллоҳнинг раҳматига, марҳаматига етишмоқликдир. Саодатга пул топиб олган каби етишилмайди. Гўзал хулқ  ва мухтожларга яхшилик қилиш, фарзандларга яхши ўрнак  бўла  олиш  саодат саройининг калитидир.

Тоҳир Маликнинг
"Саодат саройининг калити" асаридан

@dil_gaplari






Мода олами

ҚИЗИЛ ЮБКА — 2025 йилнинг янги тренди ❤️

@dil_gaplari


Ҳаёт гўзал ва бетакрор, уни севинг ва унга ширин ўй-хаёлларни, ширин хотираларни беринг. Ва албатта у ҳам сизга яна хам ширин ва қалбингизга қувонч берувчи дақиқаларни яшаб кўриш имкониятини, бахтли лаҳзаларни бера бошлайди...

@dil_gaplari




Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизaҳуллоҳ айтадилар:
1. Дунёга муҳаббат қўйма, чунки у мусулмоннинг уйи эмас.
2. Шайтонни дўст тутма, чунки у мусулмоннинг биродари эмас.
3. Ҳеч кимга азият берма, чунки бу мусулмоннинг иши эмас.

@dil_gaplari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@dil_gaplari


                                              
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…


Тикандан гул ундирган Зот қишни яна баҳорга айлантира олади. Кўримсиз қурт гўзал капалакка айланганидек, кун келиб барча қайғу-ғамлар-да севинчга айланади.

Мавлоно Румий

@dil_gaplari



Показано 20 последних публикаций.