1 kun faqat 1 kun


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


📆Kanal tashkil topgan sana 20.12.2019
📝Murojaat uchun : @ZuhriddinXoN_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Namoz times
Assalomu alaykum xurmatli aziz vatandoshlarimiz @Namoz_times telegramdagi kanali faoliyatini boshladi. Ushbu kanalda berib borilajak namoz vaqtlari va boshqa ma’lumotlar (maqola, video, foto, infografika, yangiliklar) musulmonlarning sog‘lom e’tiqodlarini shakllantirish, ma’naviy-ma’rifiy salohiyatini oshirish hamda, sha’riy bilimlarini yuksaltirishga xizmat qiladi InshaAlloh.

Yaqinlarizga ham ulashing!
Kanalga ulanish uchun linkni ustiga bosing!👇👇👇
@Namoz_times
https://t.me/joinchat/AAAAAE8ejXMuN9sBTjipug




🌙 «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

Дуоларингиз ва тутган рўзаларингизни даргоҳида қабул қилиб гуноҳларингизни мағфират қилсин🤲

® @development_khan ®


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эртага Пайшанба ва Арафа куни. Арафа куни рўза тутган одамнинг бир йил аввалги ва бир йил кейинги гуноҳлари кечирилар экан.

Эртага саҳарликка туриб барчамиз рўза тутайлик.

® @development_khan ®


Foydali linklar ro'yxati!

Remove.bg - rasmdagi orqa fonni olib tashlash uchun ajoyib sayt. Yuklagan rasmingizni bir necha soniya ichida, orqa foni shaffof bo'lgan holda qo'lga kiritasiz.

ru.savefrom.net - instagram, youtube, facebook, tiktok va koplab ijtimoiy tarmoqlardagi videolarni muammosiz hamda sifatli ko`chirib olish uchun sayt.

Kiril-lotin.uz - Kirill yoki lotin alifbosidagi matnlarni kirilldan-lotinga, lotindan-kirillga o'giradigan sayt.

Lingvist.io - 200 soatda xorijiy tillarni mukammal o’rganish uchun interaktiv bepul sayt.

® @development_khan ®


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Isobuild — bu bepul izometrik rasmlar generatori.

Saytda foydalangan holda izometrik rasmlar chizish imkoni bor. Buning uchun quyida keltirilgan havola orqali o‘tib «Get started» ni bosish orqali o‘zingizni fantaziyangizni ishga soling!

Sayt - isoflat.com/explore-isobuild

® @development_khan ®


​​БЎШ КЕЛМА, АБИТУРИЕНТ!

1. Эртага имтиҳон деб ўқинг;

2. 15 кундан кейин жавоб чиқади деб ўқинг;

3. Яна бир йилингиз бекор ўтишини ўйлаб ўқинг;

4. Отажонингиз онажонингиз ва бошқа сизга умид боғлаганларни ишончини оқлаб, эртага бюджетга ўқишга киришни ўйлаб ўқинг.

5. Мен ўқишга кирдимииииим, деб бақиришни ўйлаб ўқинг;

6. Қувонч кўз ёшлари учун ўқинг;

7. Устозларни шунча вақти бекорга кетмаганини исботлаш учун ўқинг;

8. Нима бўлди ўқиш деб сўрашса, Aллоҳга шукур грантга кирдим деб кулиб туриш учун ўқинг;

9. Энг асосийси, эртанги келажагингизга замин яратиш учун ўқинг! Aна ўшанда ИншаAллоҳ грантга ўқишга кирасиз.

Омaд билимлилaргa кулиб боқaди. Ҳаммангизга омад, ҳеч қачон билим олишдан чарчаманг!


⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

〰️〰️〰️〰️

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.


​​Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқда

Президентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра,  «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Белгиланишича:

👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;

👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;

👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;

👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.

Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.

✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.
Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун июнь—июль ойларида ўтказилади.

Ушбу қарор лойиҳаси муҳокамаси 8 августга қадар давом этади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
. ★* 。 • ˚* ˚ 🌙
. (_ _) * JUMA
. ┃口┃ * MUBORAK *
. ┃┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃┃ •˛˚˛* •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃(_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩
. ||三||_||三三三三三||


🌙🌹🌸ASSALOMU ALAYKUM JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO‘LSIN!🌙🌹🕋

🍃🌹🍃Qalbimiz to‘rida iymon porlasin
🍃🌹🍃Musulmon xalqini Alloh asrasin
🍃🌹🍃Bu g‘arib qalbimiz nurlarga to‘lsin
🍃🌹🍃Juma ayomingiz muborak bo‘lsin!

🍃🌹🍃Haftaning muborak kunida azizlar,
🍃🌹🍃Qalbingiz iymon nuriga to‘lsin.
🍃🌹🍃Mehribon onajon, qadrli otam,
🍃🌹🍃Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!

🍃🌹🍃Yaratgan Robbimga hamdu sanolar,
🍃🌹🍃Uning Rasuliga bo‘lsin duolar.
🍃🌹🍃Ismu amalingiz Jannatda tursin,
🍃🌹🍃Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!

🍃🌹🍃Muborak Jumaga yetkazdi
Alloh,
🍃🌹🍃Kimgadir armon bo‘ldi
bu kunni ko‘rmoq,
🍃🌹🍃Yaratganga
shukur aylab so‘raylik panoh,
🍃🌹🍃Kelasi Jumaga ham yetkazsin Alloh!

✔️ Ulashing | ✨ Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAFfcmNMCBUGDZK9Muw

® @development_khan ®


📋 Kirish imtihonlari karantin cheklovlari bekor qilingach o‘tkaziladi! Imtihonlar boshlanish sanasi hali noma'lum!

Bu haqida kecha, 22 iyul' kuni AOKA da o‘tkazilgan matbuot anjumanida DTM bosh boshqarma boshlig‘i Barno Rajabov ma'lum qildi.

B.Rajabov «Imtihonni keyinga ko‘chirish bo‘yicha taklif berilgan. Karantin cheklovlari qachon bekor qilinsa, test sinovi o‘shanda o‘tkaziladi. Agar 15 avgustda bekor qilinsa, 15 avgustdan keyin, 1 sentyabrda bekor qilinsa, 1 sentyabrdan keyin o‘tkaziladi.

🏢Imtihonlar o‘tkaziladigan joylar hali tasdiqlanmagan. Tasdiqlangandan keyin ma'lum qilamiz. Stasionarga aylantirilgan pavil'onda imtihon o‘tkazilmaydi.

Test sinovlari uchun tanlangan joylar katta sig‘imli inshoot bo‘lishi aniq,» - deya 2020/2021 o‘quv yili uchun OTMlarga kirish imtihonlarini o‘tkazish muddatlari hali aniq emasligiga urg‘u bergan.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 ⚡Имтиҳонлар вазиятга қараб сурилаверади! Керак бўлса, 1-сентябрдан кейин ҳам ўтказилиши мумкин!

«Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор килинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.

❌ Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.

Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ».

® @development_khan ®


#Расман

31 июль — Қурбон ҳайитининг биринчи куни!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарига кўра 2020 йил 31 июль, жума куни Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, Инша Аллоҳ

® @development_khan ®


📈 Сал кам 1.5 млн абитуриент рўйхатдан ўтди! 2020-2021-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди.

ДТМ 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланганини маълум қилмоқда.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди.
Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).

Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);
👉 Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);
👉 Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).

® @development_khan ®


📋 ​​Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan so‘nggi 15 kunda quyidagi 4 ta interaktiv onlayn xizmatlar ishga tushirildi:

🔸 magistr.edu.uz - davlat oliy taʼlim muassasalari magistraturasiga o‘qishga kirish uchun hujjatlarni topshirish va ro‘yxatdan o‘tish;

🔸 kasb.edu.uz - kasb-hunar maktablariga o‘qishga kirish uchun onlayn ro‘yxatdan o‘tish;

🔸 transfer.edu.uz - davlat oliy taʼlim muassasalari talabalarning o‘qishini ko‘chirish yoki tiklash bo‘yicha arizalarini topshirish;

🔸 diplom.edu.uz - davlat oliy taʼlim muassasalarini tamomlagan bitiruvchilarning diplomlari elektron nusxasini olish.

❗️ Asosiysi, xizmatlar qulay va bepul.

® @development_khan ®


📋 ​O'qishni ko'chirish va qayta tiklash ishlari uchun ariza berish boshlandi

✅ O'qishni ko'chirish va qayta tiklash ishlari transfer.edu.uz portali orqali amalga oshiriladi.


Ma'lumot uchun:
✅ O‘qishini qayta tiklash bo‘yicha arizalarni topshirish va ko‘rib chiqish bir yilda ikki marta amalga oshiriladi

✅ o‘qishni kuzgi semestrga qayta tiklash bo‘yicha ariza topshirish – har yili 15 iyuldan 5 avgustga qadar;
✅ o‘qishini bahorgi semestrga qayta tiklash bo‘yicha ariza topshirish – har yili 15 yanvardan 25 yanvarga qadar davom etadi.

✅ Qayta tiklash bo‘yicha qaror qabul qilish:
✓ kuzgi semestrga qayta tiklash uchun – har yili 5 avgustdan 30 avgustga qadar;
✓ bahorgi semestrga qayta tiklash uchun – har yili 25 yanvardan 15 fevralga qadar amalga oshiriladi.

® @development_khan ®


📋 Ўтган йилги кириш балларини қаердан билиш мумкин?

Ушбу ҳавола орқали, 2019-2020 ўқув йили учун кириш балларини билишингиз мумкин.

https://dtm.uz/info/passing-scores2019

® @development_khan ®


Aбитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар кесимида онлайн кўриш имкони яратилди!

✅ Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтига кириш ва олий таълим муассасаси ҳамда таълим тилини танлаш кифоя.

Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади. Маълумотлар ҳар соатда янгиланади.

Барчага тарқатинг!

® @development_khan ®


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
. ★* 。 • ˚* ˚ 🌙
. (_ _) * JUMA
. ┃口┃ * MUBORAK *
. ┃┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃┃ •˛˚˛* •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃(_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩
. ||三||_||三三三三三||

Показано 20 последних публикаций.

12

подписчиков
Статистика канала