Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Резонанс
Фракциямиз аъзосининг депутатлик сўрови ОАВларда қизғин қўллаб-қувватланмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси депутати сўнгги кунларда ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархининг кескин ошиб кетганлиги ҳолати бўйича аҳолининг ҳақли эътирозлари ва муҳокамаларини инобатга олган ҳолда, масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборган эди.
Ҳозирда депутатимиз сўрови оммавий ахборот воситаларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Интернет фойдаланувчилари депутатимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаш баробарида, ушбу масалага масъуллардан муносабат билдиришларини сўрашмоқда.
Масалан “Deputatlar nima deydi?” телеграм-каналидаги қуйидаги пост ҳам бу мавзуга эътиборни янада оширди:
“Адолат“ СДП учун ижтимоий адолат тамойилларига зид ҳолатларни бартараф этиш ҳамда аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифадир.
Шу нуқтаи назардан, депутатимиз мутасаддилар олдида қатъий саволлар қўйиб, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга интилмоқда. Бу каби қадамлар нархларнинг ўсиши туфайли зарар кўрган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

Фарғона вилоятидан Қонунчилик палатасига сайланган депутат Муҳаммаджон Валиев сайловчиларининг мурожаатларини кўриб, вазиятни ўз назоратига олди. Депутат Валиев пропан нархининг бу даражада кўтарилиши сабаб ҳамда масъул шахслар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўровини юборибди.
Бу яхши сигнал. Фаолият бошлаганига энди 1 ҳафта бўлган парламент ўз сайловчиларининг овозини эшитяпти, ҳаракат қиляпти, керак бўлса натижа учун мутасаддиларга тинчлик бермаслиги керак.