Репост из: Rasul Kusherbayev
Ўзбекистонда машинани банк кредитлари орқали сотиб олиш ривожланмаган
"Research Group Central Asia" маълумотларига кўра, ўзбекистонликларнинг қарийб 40 фоизи автомобил сотиб олиш учун “қўлда” ёки банкдан ташқари кредитлар ёрдамида тўловни амалга оширган.
RGCA экспертлари сўнгги икки йил ичида автомобил сотиб олган 700 нафар респондент иштирокида Ўзбекистондаги автомобил бозорини ўрганишди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, автомобил сотиб олувчиларнинг асосий қисмини эркаклар (85%) ва 15% аёллар ташкил қилади. Chevrolet автомобил брендлари орасида мутлақ пешқадамга айланди — ушбу бренднинг моделлари сўнгги 2 йил ичида мамлакатда сотиб олинган барча автомобилларнинг 86 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон шаҳарлари орасида харид қилинган автомобиллар сони бўйича Тошкент (49%) биринчи, Наманган (12%) ва Самарқанд (10%) иккинчи ва учинчи ўринларда. Шу билан бирга, янги автомашиналарнинг улуши 34 фоизни ташкил этди, респондентлар орасида барча сотиб олинган автомобилларнинг 66 фоизи минилган бўлган.
Республикадаги 5 та автомобилдан 4 таси қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган.
Тадқиқот натижаларига кўра, автомобил эгаларининг 38 фоизи “қўлда” автомобил учун кредитни дастлабки автомобил эгасига, лизинг компаниясига ёки ўртакашга тўлайди, 2 фоизга яқини эса банк ёки ломбарддан микроқарз олиб, автомобил сотиб олган.
Тадқиқотдан кўриш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистонда банклар томонидан бериладиган автокредитлар бозори етарли даражада шаклланмаган. Бундай кузатиш банк маҳсулотларини янада чуқурроқ ўрганиш, маркетингни ривожлантириш ва аҳолини хабардор қилиш, шунингдек, регуляторга қўшимча рухсат берувчи чораларни жорий этиш учун сабаб бўлиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev