Farxod Zayniyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Qashqadaryo viloyati, 66-saylov okrugidan saylangan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati
Ijtimoiy tarmoq sahifalari: https://taplink.cc/farxodzayniyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


🚨Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади. Қонунга мувофиқ:

🔸транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади;

🔸жарима баллари ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади;

🔸ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жамрима бали максимал 2 баллдан ошмаслиги керак;

🔸жарима баллари 1 йил давомида йиғилади ва йил охирида автоматик тарзда ечилади.

❗️Агар бир йилда 12 балл ва ундан ортиқ балл йиғилса, ҳайдовчи 6 ойдан кам бўлмаган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

👉 @deputat_f_zayniyev


Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда сўнгги йилларда хизматлар соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим драйверига айлангани таъкидланди.

Хусусан, 2018-йилда 19 миллиард доллар бўлган хизматлар ҳажми 2024-йилда 65 миллиард долларга етиб, 3,5 баробардан ортиқ ўсган.

Шу билан бирга, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт каби соҳаларда янада ривожланиш зарурлигини қайд этилиб, ҳудудларда хизматлар бир текисда ривожланмаётгани ҳам танқид қилинди.

Масалан, Нукус туманида ўтган йили 363 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлса, аҳолиси ундан икки баравар кўп бўлган Гулистон туманида бу кўрсаткич 30 миллиард сўмга кам. Бу айрим ҳудудларда яширин иқтисодиётнинг юқорилигидан далолат беради.

2025 йил учун белгиланган мақсадларга эришиш, жумладан, хизматлар ҳажмини 82 миллиард долларга, экспортини эса 8,5 миллиард долларга етказиш учун барча даражадаги ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари зарур.

Айниқса, ичимлик суви таъминоти, канализация ва йўл қурилиши каби соҳаларда хусусий сектор иштирокини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, хизматлар соҳасида шаффофлик ва самарадорликни ошириш учун рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

Масалан, тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш ва лабораторияларни аккредитатсиядан ўтказишдаги кечикишлар ушбу соҳаларга инвестиция киритмоқчи бўлган тадбиркорлар учун тўсиқ бўлаётгани маълум қилинди.

Умуман олганда, йиғилишда хизматлар соҳасини ривожлантиришда ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, хусусий инвестициялар ва инновациялар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган комплекс ёндашув зарурлиги таъкидланди.

Юқорида келтирилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, ҳудудларнинг мувозанатли ривожланишини қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва янги сармояларни жалб қилиш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

👉 @deputat_f_zayniyev


Репост из: Bobur Bekmurodov
So‘nggi paytlarda ko‘p kvartirali uylar boshqaruv kompaniyalari faoliyatiga doir shikoyatlar soni ortgan.

Bu masalani chuqurroq o‘rganish va mavjud muammolarni bartaraf etish maqsadida "Yuksalish" harakati poytaxt va hududlarda ko‘p kvartirali uylarning boshqaruv kompaniyalari ko‘rsatayotgan xizmatlar sifati bo‘yicha so‘rov o‘tkazmoqda.

Siz ham bu so‘rovda ishtirok etib, manzaraga aniqlik kiritishga hissa qo‘shishingiz mumkin. Islohotlar mana shunday kichik qadamlardan boshlanadi.

So‘rovnoma

Bobur Bekmurodov


Бирор абонентнинг қарзи учун бутун уйни иссиқ сув ва иссиқликдан маҳрум қилиш — қонунга зид. Чунки ҳар бир абонент билан алоҳида индивидуал шартнома тузилган бўлиб, ҳар ким фақат ўз мажбуриятлари учун жавоб беради.

Агар қарздорлик мавжуд бўлса, бунга қарши қонуний чоралар мавжуд. Масалан, судга мурожаат қилиш ва қарзни тегишли органлар орқали ундириш мумкин. Бу жараён бошқа ҳақ тўловчи фуқароларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги керак.

Veolia Energy компанияси фуқароларни қўрқитиш ўрнига, ишни қонун доирасида ҳал қилиш ва қарздорлар билан қонуний механизмлар орқали иш олиб бориши керак.

Агар Veolia Energy бутун уйни иссиқлик энергиясидан узса, бу қонунбузарлик сифатида баҳоланади ва компания жавобгарликка тортилади. Истеъмолчилар хизматларни тиклаш ҳамда моддий ва маънавий зарар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, бу ҳолат компанияга жарималар қўлланилишига ва нуфузига жиддий зарар етказиши мумкин.

👉 @deputat_f_zayniyev


Осмонга қараган халқ!

Деҳқонободда инфратузилманинг ривожланиши, янги йўллар барпо этилиши, электр, сув ва газ тармоклари кенгайтирилиши аҳоли турмуш сифатини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.

Аҳолисининг даромади асосан кишлок хўжалигидан бўлган туманда, бугун саноат корхоналари ташкил этилиши ҳудуд иқтисоди, ижтимоий хаёти ва ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.

Хусусан, Марказий Осиёдаги йирик корхоналардан бири бўлган Деҳқонобод калий заводи бугунги кунда 38 та мамлакатга маҳсулот экспорт қилмоқда. Заводда 3,5 мингга яқин аҳоли иш билан таъминланган.

Завод атрофида транспорт йўллари, коммуникация ва бошқа зарур объектлар барпо этилиши, ҳудудининг умумий ривожланишига ижобий таъсир этиб келмоқда.

Ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш давомида, заводнинг экологик талабларга риоя қилган ҳолда туманнинг экологик муҳитини сақлашга муҳим эътибор қаратиши, шунингдек замонавий технологияларни жорий этиш ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

👉 @deputat_f_zayniyev


Ипотека дастури доирасида аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилатган ишлар ҳолати Ғузор тумани мисолида ўрганилди.

Ўранишларимиз доирасида нафақат ипотека дастурининг самарадорлиги, балки қурилиш сифати ва коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Жумладан, қурилиш сифатини ошириш учун қатъий стандартлар ва нормаларга амал қилиш, сифатли қурилиш материаллари ва технологиялардан фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, қурилиш жараёнида мутахассислар томонидан мунтазам назорат ўтказиб бориш орқали объектларнинг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш кераклиги таъкидланди.

Бундан ташқари, фойдаланишга топширилган уйларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ва коммуникация тармоқларининг ишончли ва самарали ишлаш фаолияти билан танишилди.

Ўрганишлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоли масалалар аниқланиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилди.

👉 @deputat_f_zayniyev


Қадрли Ватандошлар!

Ватан ҳимоячилари куни – бу ҳар биримиз учун азиз ва қимматли бўлган Ватанимиз, тинчлигимиз ва осойишталигимиз учун фидокорона хизмат қилган ҳарбийларимизнинг шунингдек, унинг хавфсизлиги ва тараққиёти йўлида меҳнат қилаётган ҳар бир юртдошимизнинг қадрини англатади.

Уларнинг ҳар бири ўзининг иш жойида ва ҳаётида Ватанга содиқлик билан ҳалол хизмат кўрсатиш учун интилишдадирлар.

Барча юртдошларимизни байрам билан самимий табриклайман! Шодлик, тинчлик ва барқарорлик сизларнинг ҳамроҳингиз бўлсин! Ватанимиз ривожланиши учун курашда ҳар бирингизга омад ва муваффақият тилайман!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

👉 @deputat_f_zayniyev


📣 “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳада табиий ресурслардан фойдаланиш тизими самарадорлигини ошириш ва уларни тўғри бошқариш, экологик таълим ва тарғиботни кучайтириш ҳамда экология оид ижтимоий ва иқтисодий дастурларни амалга ошириш оид вазифалар назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар фракцияларининг таклиф ва ташаббуслари ҳам инобатга олинган.

Бундан ташқари, лойиҳада экологик муаммоларни ҳал қилиш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминлашга қаратилган бир қатор ташаббуслар ва механизмлар ўрин олган.

Муҳокамада жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши муваффақиятли, барқарор ва самарали экологик ўзгаришларнинг асосий омилларидан бири бўлиб, унинг ҳиссаси, айнан, давомийлик ва натижадорликни таъминлашга хизмат қилади.

Сизда ҳам табиатни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиётни ривожлантиришга доир таклифлар бўлса, уларни онлайн платформалар орқали йўллашингиз мумкин.

👉 https://muhokama2025.uz/


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Заргарлик саноатини ривожлантиришга қаратилган Янги Қонун қабул қилинди

Ушбу қонунда қимматбаҳо металлар ва тошлар билан ишлаш соҳасида фаолият юритиётган тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган муҳим ўзгаришлар назарда тутилди.

Жумладан, қазиб олинган қимматбаҳо металларни махсус қабул қилиш кассалари орқали сотиш мажбурияти бекор қилинди.

Аффинаж корхоналарига қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни тайёрлаб тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга, заргарларга ўзлари ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотларни бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотишга рухсат берилди.

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришда фойдаланилган асосий воситалар бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилди.

☝️Янги қонун тадбиркорларга қандай фойда келтиради?

🔹Солиқдан озод этилиши – ҳаражатларни қисқартиради, фаолиятни ривожлантириш учун сармоя киритишга имкон яратади;

🔹Ярим тайёр маҳсулотларни сотиш – ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштиради ҳамда саноат занжирини барқарорлаштиради;

🔹Экспорт салоҳиятини ошириш – ишлаб чиқариш сифати ва стандартларини яхшилайди, миллий брендларни хорижий бозорларда оммалаштиради;

🔹Бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш – юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо метал парчалари ва заргарлик буюмларини сотиб олиш фаолиятида ваколатли органни хабардор қилиш кифоя бўлади.

Умуман олганда Қонун заргарлик саноатида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга катта туртки беради.

Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқ-манфаатларини кафолатли ҳимоя қилинишига ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартиришга хизмат қилади.

👉 @deputat_f_zayniyev


Фарғона шаҳри марказидаги газ заправкасида содир бўлган ёнғин ҳолати жиддий хавотир уйғотади. Бу ҳодиса саноат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича қонунчилик нормаларига қанчалик амал қилинаётганлиги тўғрисидаги саволларни келтириб чиқармоқда.

Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча газ тўлдириш станциялари ва юқори хавф мавжуд объектларда хавфсизлик талабларига риоя қилиниши юзасидан чуқур ўрганиш ўтказилиши зарур.

Текширув натижалари асосида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.

Энг муҳим масала – фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиғини ҳимоя қилишдир.

Шу билан бирга, тергов жараёнида ошкоралик ва аҳолига ўз вақтида аниқ маълумот етказилишини таъминлаш лозим.

👉 @deputat_f_zayniyev


Энергетика вазирлиги томонидан совуқ кунлар кириб келиши муносабати билан газ заправкалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилди.

Албатта, чекловлар ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш устувор вазифа экани билан боғлиқ. Бироқ, бу ҳар қишда такрорланадиган одатий ҳолга айланмаслиги керак.

Ҳозирча, тан олишимиз керак, имкониятларимиздан келиб чиқсак, бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ.

Яқинда ишга туширилган “Avto24” мобил иловаси ҳайдовчиларга яқин-орадаги газ заправкалар ҳақида зарур маълумотларни тақдим этиб бориши, маълум маънода қулайлик туғдириши керак, эди.

Аслида-чи? Газ заправкаларда соатлаб навбат кутган юртдошларимизга қанчалик нафи тегди экан?

Шахсан ўзим иловадан фойдаландим, таассуротлар кутилганидек эмас. Заправкалар ишламоқдами ёки йўқ, ундаги навбатлар ҳолати қандайлиги ҳақидаги саволларга эскирган маълумотлар билан жавоб олиш мумкин.

Олдинда бизни яна совуқ кунлар кутиб турибди. Бу борада тавсиям шуки, ушбу илова билан бир вақтнинг ўзида, маҳаллий ҳокимликларнинг ижтимоий тарқмоларидаги расмий саҳифаларида ҳам чеклов киритилаётган газ тўлдириш шохобчалари рўйхати ва аниқ вақтини эълон қилиб бориш бўйича қатъий чораларни кўриш керак.

Бунда, маълумотларни мунтазам янгилаб бориш ҳам лозим бўлади.

Яна бир масала. Гоҳида газ заправкаси расман ёпиқ бўлса ҳам, орқа тарафида нимадирлар амалга оширилаётганига кўзимиз тушиб қолади. Шундай номақбул хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун шохобчаларда ўрнатилган чекловлар устидан ваколатли идораларни бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақириб қоламиз.

👉 @deputat_f_zayniyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватлар ишга туширилди ва навбатдаги 6 та лойиҳа қурилишига старт берилди.

Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилди.

Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли йирик сақлаш тизими барпо этилди.

Шунингдек, Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.

Хорижий шериклар билан ҳамкорликда Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қиймати 3,5 миллиард доллар бўлган 2,5 минг мегаваттли 6 та электр қувватлари қурилиши бошланди.

👉 @deputat_f_zayniyev


Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳаракат қоидаларини бузганларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш муҳим масала эканлигини тан оламиз.

Бироқ, жазо қонуннинг асосий мақсади эмас. Жазони жорий қилишдан олдин, ҳаракат иштирокчилари учун барча зарур шароитларни яратиш керак.

Масалан, пиёдалар учун хавфсиз ўтиш жойлари, ҳайдовчилар учун аниқ ва қулай йўл инфратузилмаси, жамоат транспорти йўналишларининг тўлиқлиги ва самарадорлиги, булар асосий вазифалар бўлиши керак.

Айтиш керакки, юртимизда жамоат транспортини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани, бу нафақат экологик жиҳатдан самарали, балки ҳаракат хавфсизлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, жамоат транспорти йўловчилари учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратилмасдан, улардан интизом ва қоидаларга риоя қилишни талаб қилиш адолатсизлик бўлади.

Шунингдек, биз қонунларга ўзгартиш киритганда, чет эл тажрибасига кўр-кўрона таянишни эмас, балки ўзимиздаги инфратузилманинг ҳақиқий ҳолатини инобатга олишимиз лозим.


Қатор ривожланган мамлакатларда транспорт инфратузилмаси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш учун барча шарт-шароитларни яратган.

Биз эса авваламбор, йўллар, пиёдалар ўтиш жойлари ва жамоат транспорти тизимини яхшилаш устида ишлашимиз керак. Шунингдек, ҳаракат қоидаларига риоя қилишнинг ижтимоий тарғиботини кучайтириш зарур.

Жазо адолатли бўлиши керак, аммо унга фақат сўнгги чора сифатида мурожаат қилишимиз зарур.

Чунки ҳақиқий мақсад — ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жазо эмас, балки риоя қилиш шароитини яратиш орқали барча фуқаролар учун тенг ва хавфсиз муҳит яратишдан иборатдир.

👉 @deputat_f_zayniyev


#Konstitutsiya #32yil #bayram

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 32 yilligi muborak bo‘lsin, aziz yurtdoshlar!

👉 @deputat_f_zayniyev


🔍 Qonunchilik palatasidagi Tadbirkorlik, raqobatni rivojlantirish va sanoat masalalari qo‘mitasida, qurilish sohasidagi amaldagi qonunchilik hujjatlarida mavjud bo‘shliqlarni to‘ldirish va ortiqcha byurokratik qoidalarni olib tashlash ustida ishlayapmiz.

Maqsadimiz – sifatli qurilish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish va iste’molchilar huquqlarini kafolatli himoya qilish.


✅ Takliflaringizni 👉 https://t.me/MUROJAAT_ZAYNIYEV orqali yuborishingiz mumkin.

👉 @deputat_f_zayniyev


Bugungi majlis mamlakatimiz rivojlanishida muhim bosqich bo‘ldi.

Prezidentimiz tomonidan taklif etilgan Bosh Vazir nomzodi va uning Harakat dasturi deputatlar tomonidan ma’qullandi.

Ushbu dasturda iqtisodiyotni rivojlantirish, kambag‘allikni qisqartirish, yangi ish o‘rinlari yaratish va ekologik muammolarni hal etishga oid aniq vazifalar belgilangan.

Ayniqsa, 2025 yil “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” deb e’lon qilinishi muhim ahamiyat kasb etadi.

Deputat sifatida, biz xalqimiz manfaatiga xizmat qiladigan qonunlarni ishlab chiqish va qabul qilishni asosiy vazifa deb bilamiz. Qonunchilik jarayonida har bir tashabbus aholi farovonligi va jamiyat taraqqiyotiga xizmat qilishini ta’minlaymiz.

Parlament va hukumat o‘rtasidagi hamkorlik yangi bosqichdagi ulkan maqsadlarni amalga oshirishning kafolati bo‘ladi.

👉 @deputat_f_zayniyev





Показано 19 последних публикаций.