“Денгиздаги дур”


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Дур шодаси денгизнинг тубида бўлиб, ғоввослар сув остидан олиб чиқадилар.Қиймати ҳам юқори бўлиб, улар энг яхшиларидир.Қалб ҳам бир денгиз мисоли унинг тубида айтмоқчи бўлганларимиз бор.Ғоввос сингари қалб тубидагиларни илинмоқ истадик.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
Тавсия

📜Садақанинг фазилати


Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...”, Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

▫️Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб намозида Бақара сурасини зам қилиб ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

🔹Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг”, Мунофиқун сураси, 10- оят, деб айтилган.

Нима учун “умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди?!
Илм аҳли дейишди: "Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди".


▫️Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзидан-ўзи юрагим сиқилиб қолади, бу нимада?” - саволига жавоб.

@Dengizdagi_dur


Қизчаларингизга ёшлигида ширинлик ва шоколадлар берётганингизда «буларни сенга Аллоҳ юборди, қизим», деб беринг. Ёши улғайиб, сатри аврат ёшига етганда рўмол олиб келиб: «Қизим, сенга ёшлигингда шоколад юборган Аллоҳ буни ўрашингни истаяпти» денг.

Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ

@Dengizdagi_dur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Расулуллоҳга салавот айтиш қалбларнинг давосидир.

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!

@Dengizdagi_dur


“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”

Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

"Бир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Aмалиётдан бир кун кейин жонлантириш хонасида ётар эканман, бир ҳамшира аҳволимдан хабар олгани келди. Ҳолатимни назорат қилиб турадиган жиҳозларни кўздан кечирар экан, бирдан саросимага тушиб қолди. Бошқа ҳамширани ҳам чақирди. Кейин шифокорни...

Мен нима бўлаётганини билмасдим-у, лекин жиддий нимадир юз берганини ҳис қилиб турар эдим. Озгина вақт ўтиши билан атрофимда ўндан ортиқ шифокор ва ҳамширалар йиғилишди. Сўнг бош шифокорнинг зудлик билан етиб келиши кераклигини айтиб, уни ҳам чақиртиришди. У ҳам аввалгилари сингари қурилмаларни синчиклаб текшириб, ҳамкасблари билан бир нималарни маслаҳатлашишди.

Кейин менга: “Эй Шайх Солиҳ! Юрагингизда қон йиғилиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Шунинг учун сизда яна бир бор жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбурмиз”, деди. Мен: “Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман!" дедим-да, бошим билан розилик ишорасини бердим. Жарроҳ шошиб жарроҳлик амалиёти хонасига тушиб кетди. Ҳамширалар мени амалиётга тайёрлай бошлашди.

Шу пайт бир ливанлик ҳамшира аёл: “Эй Солиҳ! Пайғамбаримизга салавот айтинг! Aлбатта Роббингиз сизга нажот беради!” деб қолди.
Унинг сўзлари қалбимга муҳрланиб қолди. Шунинг учун мен: “Aллоҳим, Пайғамбар ва унинг оиласига раҳматингни ёғдир”, дея тилим айлана бошлади...

Шу пайт қон оқиб, қурилмаларнинг бирига ажиб тарзда қон кела бошлади. Мени назорат қилаётганлар бўлаётган ҳодисалардан ҳайрон эдилар. Бу ҳолатни бош шифокорга кўрсатиш учун зудлик билан чақиришди. Мендан олдин амалиёт хонасига тушиб кетган шифокор қайтиб келиб, аҳволимни ўрганиб,
“Эй Шайх Солиҳ! Биз сизни қутқаришга ҳаракат қилар эканмиз, Aллоҳнинг Ўзи сизни қутқариб қўйди!” деди.

Ҳозир ўшанда бўлиб ўтган ишлардан ҳайрон қоламан. Менга: “Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”, деган ливанлик ҳамшира аёлни кимдир кўрса, бу Aллоҳни умуман танимаса керак, деб ўйлайди. Лекин ана шу аёл менга қийин дамларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан мусибатлардан қутулиш эшигини очган эди.


Манба:
@BintuSodiq

@Dengizdagi_dur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дуо_истиғфор

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким жума куни тонгда, бомдод намозидан олдин:

«Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ»
(Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан),


деб уч марта айтса, гуноҳи денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади».
Ибн Сунний ривояти.


🎙 Устоз Анвар Аҳмад

Манба:
@Muslimaatuz

@Dengizdagi_dur


Инстаграм саҳифасида бир аёл қайнонаси уларни ажратмоқчи эканликлари ва уларга инсоф сўраган ҳолла яна қандай дуолар қилса, оиласи ажралмай, яхши бўлиб кетиши ҳақида комент қолдирганини ўқиб қолгандим.

Шундай аёлларга айтар сўзим:

Сиз Аллоҳдан дуоларингизда сўранг. Ҳаққиларига истиғфор айтинг. Сиздаги қайси ҳолатлар уларга ёқмаяпти, уларни таҳлил қилиб, ўзингизни ўзгартиринг. Қалбингизда уларга нисбатан адоват, хафалик эмас, меҳр-муҳаббат бўлсин. Сиз қанақа назар билан қарасангиз, қаршингиздаги одам сизга ҳам шу муносабатда бўлади. Ўз онангиз ҳам вақти келганда койигандирлар, қайноналар ҳам келинини ёмон бўлишини исташмайди, деб ўйлайман. Уларга келинлар муҳаббатли бўлса, самимий бўлса, ўз онасидек муомала қилса, қайноналар ҳам бунга жавобан албатта, меҳрларини беришади, менимча.

«Аллоҳим, қайнона ойимни қалбларида манга нисбатан адоват, хафалик бўлса, уни чиқариб ташла. Ўрнига манга нисбатан меҳр-муҳаббат солиб қўй. Менинг ҳам қалбимда ойимга нисбатан гина-адоват бўлса, чиқариб ташла. Ўрнига уларга нисбатан муҳаббатли бўлишимни насиб эт. Қалблар Сенинг қўлингдадир, ё Аллоҳ», деган маънога ўхшаш чин дилдан ҳар куни дуо қилинг.
Истиғфор айтиб ажрини, савобини қайнонамга ёз Роббим», денг.

Сиз айтган истиғфор сабаб Аллоҳ уларни гуноҳларини авф этиб, дуоларингизни ҳам ижобат қилса, ажабмас. Кичик бўлса ҳам ҳадялар бериб туринг. Чиройли қилиб ўраб. «Ойижон, буни сиз учун олгандим. Сизга ярашса керак», деб рўмол беринг хўжайиниздан пул олиб. Ойижонга десангиз йўқ демасалар керак. Ўзгаларга яхшилик илинганингиз сари уларни қалбларини ҳам Аллоҳ сизга нисбатан меҳрли қилиб қўяди.

Ҳадисда ҳам Пайғам­ба­ри­миз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзаро ҳадя (совға) улашинглар, бир-би­рингиз­га муҳаббатли бўласиз”, деганлар.

Чин дилдан, самимий ҳолда қилсангиз, қайнонангиз сизларни
ажратмайдилар иншааллоҳ. Аллоҳ икковингизни ҳам ислоҳ қилсин. Бир-бирингизга муҳаббатли қилсин. «Энг севимли келиним шу келиним», деб сизни мақтаб, дуо қилиб юрсинлар илоҳим.🤲


Азиза Салимова,
16.04.2025.

@Dengizdagi_dur


“Ким бир кишининг ҳаётига нур олиб келса, Аллоҳ унинг ҳаётини Ўзининг нурига буркаб қўяди”.
Шайх Абдулқодир Жийлоний (қ.с)


“Бир одамнинг қалбини муҳаббат билан тирилтириш минг ракат намоздан афзалроқдир”.
Али ибн Абу Толиб (р.а)


“Кимки биродарининг қалбига қувонч киритса, Аллоҳ унга Қиёмат куни улкан қувонч бахш этади”.
Ибн Масъуд (р.а)


Барно Джурабаеванинг фейсбук саҳифасидан

@Dengizdagi_dur🤗


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳдан ёрдам сўраш дуоси

@Dengizdagi_dur


Бир русийзабон муслима кундалигидан
#иқтибос

Ҳар тонг мен эримни намозга уйғотаман. Бу у учун ёқимли ва уйғотганим учун Аллоҳ менга ажр беради.

Мен у учун нонушта тайёрлайман. Чунки унинг менга мамнун қараб, "Аллоҳ сендан рози бўлсин" дейиши мен учун ёқимли.

Мен уни ишга табассум билан кузатаман. Чунки биламан, у ишидан сўнг уйига шошиб келади.

Мен уни ишдан табассум билан кутиб оламан. У учун ширин таом тайёрлаб, уйни озода қиламан. Сўнг чиройли либосларимни кияман. Чунки аёл эрининг кўзини қувонтириши керак.

Мен уни уйдаги муаммолар билан банд қилишни истамаяман. Шундоқ ҳам ишдан чарчаб келишини яхши биламан.

Мен унинг ота-онасини севаман. Чунки улар сабаб Аллоҳ менга шундай солиҳ эрни ҳадя қилди.

Мен унинг қариндошларини иззат-икром билан кутиб оламан. Чунки улар менга қараб оиламизга баҳо беришини биламан.

У мендан қаҳр қилса мен аразламайман. Чунки бироздан сўнг қаҳр кетиши билан у мен билан аввалгидай яхши муносабатда бўлади.

Агар у менга камроқ эътибор берса мен бундан гина қилмайман. Чунки бу вақт оралиғида унда қандайдир муаммолар борлигини сезаман.

Мен кичик оилавий низоларда сукут сақлашга ҳаракат қиламан. Чунки аёлнинг гап қайтариши оқибатида жанжал кенг авж олиб, охири ноҳуш якунланишини биламан.

Мен эрим рўзғорга деб берган пулини жуда эҳтиёткорона ишлатаман. Чунки қаерга сарфлаганим борасида Аллоҳга ҳисобот берадиган Кун келишини биламан.

Мен уйда сакинат ва ҳаловат бўлиши учун интиламан. Чунки эркак киши уйланишидан аввал ҳудди шундай оилани тасаввур қилишини биламан.

Мен уни мендан рози ҳолда уйқуга кетишини истайман. Чунки эри норози ҳолда уйқуга кетган аёлга лаънат ёғилишини биламан.

Мен у истагандай солиҳа аёл бўлишга интиламан, чунки менинг эрим - менинг Жаннатим ёки Дўзахимдир!

@Dengizdagi_dur


Бахт сизнинг ичингиздан келади.
Сиз бахт манбаи эканлигингизни унутманг - ва завқланинг!‌‌😊🤗

@Dengizdagi_dur


Репост из: Bintu Sodiq
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жумада...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломни кўп айтинг. Камида кечаси уч юзта, кундузи ҳам шунча айтса, яхши бўлади. Кўп айтишнинг эса чегараси йўқ.

اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين

«Аллоҳумма, солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асъҳаабиҳи ажмаъийн»
.

"Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадни ва у зотнинг аҳли байтларини ёрлақагин, салом йўллагин ва баракотли қилгин, барча саҳобаларидан рози бўлгин!"

@BintuSodiq


Аллоҳим, Сенга жуда қаттиқ ишонаман. Дуоларимни қабул қилишингни юрагимдан ҳис қиламан.
Йўлимни, қадаримни, қалбимни Сенга топширдим.

@Dengizdagi_dur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Dengizdagi_dur


Роббим! Сенинг Улуғлигингга, Азаматингга лойиқ дуолар қандай бўлишини билмаймиз.

Аллоҳим! Қалбимизда нима борлигини Ўзинг биласан, ўша айтишга ожиз бўлган нарсаларимизни биздан қабул этиб, ижобат қилгин, Аллоҳим! Омийн!🤲

Манба:
@arabicuz

@Dengizdagi_dur


Репост из: Hubbuna
Sevgi – bu bir-biriga ko‘proq quvonch baxsh etish bo‘yicha musobaqadir.

Stendal

#Muhabbat

✍️ @Hubbuna — oila qurish, oilaviy muhabbat, baxt va farzand tarbiyasi haqida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳим, менга Сендан кутаётган нарсам билан хушхабар бер.
Ахир Сен хушхабар берувчиларнинг энг яхшисисан!🤗🤲

@Dengizdagi_dur


Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди. Чунки бунга унинг вақти йўқ.🤗🌹

@Dengizdagi_dur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Табиат гўзаллигини кўра билиш инсонни руҳий жиҳатдан бойиб, баркамол қилади.

@Dengizdagi_dur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамма дардга даво...

@Dengizdagi_dur

Показано 20 последних публикаций.