⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Қўқондаги корхонада аммиак сизиб чиқди, 7 киши шифохонага мурожаат қилди16 май куни соат 20:30 ларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган корхоналардан бирида аммиак кислотаси сизиб чиқиши ҳолати кузатилди.
Маълумотларга кўра, темир йўл орқали олиб келинган аммиак кислотаси поезд цистернасидан махсус цистернага бўшатилаётган вақтда модда тўкилиши содир бўлган.
Ҳодиса жойига тегишли хизматлар зудлик билан жалб этилган ва вазият оқибатлари бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши экани маълум бўлган ва уйларига жавоб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Расмий
Demokrat.uz | 🟢