ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА АЛЛАҚАНДАЙ ЙЎЛЛАР БИЛАН ДАРОМАД ТОПАДИГАН МАЙДОН ЭМАС...
Куни кеча бир икки “журналист”нинг Касби туманига тадбиркорларнинг фаолиятини ёритиш мақсадида “ижодий сафар” билан борганини ва туман ҳокимлигида бўлгани тўғрисида эшитгандим. Буни қарангки, ҳоким тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эрки ўз қўлида эканини айтиб, ҳеч кимни мажбуран ОАВга чиқишига кўндира олмаслигини билдириб, “журналистлар” попугини пасайтириб қўйибди. Зукко ўқувчи “журналистлар”нинг ташриф мақсадини тўғри баҳолаган ҳокимнинг жавобидан қониқиш ҳосил қилиши табиий. Мен ҳам соҳа ходими сифатида бундан хурсанд бўлдим. Чунки ҳеч ким ОАВга МАЖБУРАН чиқарилмайди.
Бироқ кеча яна бир ҳолат юз берди. Нишон туманида ижодий сафарда бўлган журналистларга ҳамроҳ бўлган туман ҳокимлиги ва маҳалла вакиллари ўзлари бош бўлиб тадбиркорларнинг дардига дард қўшгани таъбимни хира қилди. Давлатдан кредит олиб иш бошлаган, ҳали елкасида тоғдек қарздорлик билан туну кун меҳнат қилаётган тадбиркорга мадад бўлиш ўрнига, унинг иш бошлашига “ёрдами” текканини миннат қилиб ОАВга (энг ачинарлиси улар айтган ОАВни қишлоқ одами ҳали номини ҳам эшитмаган) чиқишга мажбур эканлигини айтиб, маълум миқдорда пулини олибди. Шу жойини эшитиб, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмай қолдим. Ахир туманда битта тадбиркор кўпайса бир нечта янги иш ўрни яратилмайдими? Оз бўлса-да, ишсизлар сони камаймиди? Ёки кредит олиш учун битта маълумотнома ёзиб берган маҳалла бу ишини рўкач қилиб, “Мен ёрдам бермаганимда бу ишларни қила олмасдинг” дея бечора тадбиркорни нималаргадир мажбурлаши инсофданми?
Балки “журналистлар” сизнинг ҳам туманингизга боришаётгандир. Аммо лоқайд бўлманг, ўзингизнинг ўйламай босган қадамингиз билан бу касбнинг чинакам эгалари номини булғаманг! Чунки ҳақиқий ЖУРНАЛИСТИКА аллақандай йўллар билан даромад топадиган майдон эмас, балки халқнинг дарду ташвиши билан ёниб яшашга ундовчи оловли йўлдир! Ҳамманинг ўзига инсоф берсин!
Шавкат Аминов
Каналга уланиш: https://t.me/dehqonobodpress