Davr24


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali
www.davr24.uz
facebook.com/davr24official
twitter.com/davr24official

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун

t.me/davr24official


Алишер Қодиров антиутопияси: Ўзбекнинг косаси қачон оқаради?

Ўтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодиров навбатдаги анти ҳақиқат билан бўлишди: Эмишки, тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️“Фуқаролар орган ходимларини тасвирга олиши ва тарқатиши мумкин” — Сенат баҳсларга сабаб бўлган қонунни маъқуллади

Сенатор Қутбиддин Бурҳонов: “Қонуннинг олдинги таҳриридан фарқли равишда орган ходимларини фото ёки видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти”.

t.me/davr24official


Ўзбекистон уяли алоқа бозори Қозоғистон бозоридан 20 карра арзонми?

Ўзбекистон солиқ тўловчиларининг 215 млн. доллар пулига қайтарилган бинафшаранг компаниямизни тўрт йил олдин текинга улуш қилиб топширгандик. Энди навбат бунисига.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Трамп антимигрант сиёсатини амалга ошира бошлади

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат жанубий чегараларидан ноқонуний мигрантлар киришини тўхтатишга ва чиқариб юборишга қаратилган фармонни имзолади.

Бошпана олиш илинжида Мексика-АҚШ чегарасини кесиб ўтганлар энди аввалгидек ҳуқуқларга эга бўлишмайди. Президент Ички хавфсизлик, Адлия ва Давлат департаментига жанубдан кириб келган мигрантларни чиқариб юбориш бўйича топшириқлар берган.

Мексика чегараси америка орзусидаги минглаб ўзбекистонликлар учун ҳам АҚШга ноқонуний ёки кулранг кириш канали бўлиб келган.

t.me/davr24official


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

t.me/davr24official


Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

t.me/davr24official


“Ўзтрансгаз” ва “Saneg” энди йирик солиқ тўловчилар сафида йўқ, “Ўзбекнефтегаз” чўкмоқда

2024 йил якунлари бўйича қачонлардир Ўзбекистоннинг энг даромадли компанияси бўлган ва ишончли бошқарувга берилгани тан олинмаётган, эҳтимолки, 500 млн. долларлик “Шимолдан газ импорти учун модернизация” лойиҳаси бўйича янги қарзларни жалб қилиш учун ўтган йили 10 трлн. сўмлик қарз схемалари қайта расмийлаштирилган “Ўзтрансгаз” Давлат улуши мавжуд Топ 10 йирик солиқ тўловчилар сафидан узил-кесил тушиб қолган. Назаримизда, йирик солиқ тўловчилар рўйхатида 2024 йилда юз берган энг асосий воқелик шу. Ишқилиб, “Ўзтрансгаз” йирик солиқ тўловчилари сафидан чиқиб кетган бўлсада, Арманистон, Қирғизистон ва газ шантажига учраган Молдовада бўлгани каби шимолдагилар ёки уларнинг проксилари назоратига ўтиб, Ўзбекистон давлати ва халқи қўлидан чиқиб кетмасин.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Айтамиз ва қайтамиз: Мактаб ошхоналарининг ижара ҳуқуқи аукционда сотилади

Ўқув йили бошланиши арафасида мактабларнинг ошхоналари ҳеч бир ҳуқуқий асос бўлмасада, аукцион орқали сотишга мажбурлаш бошланганди. Ҳатто аукцион орқали бир неча мактабнинг ошхонаси сотилган ҳам.

Жамоатчиликнинг эътирозларидан кейин Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова августдаги журналистлар билан ярим ёпиқ учрашувида (ёпиқ Ўзбекистонда шунақаси урф бўлган) мактаб ошхоналари сотилмаслигини, бошланган ҳаракатлар тўхтатилишини маълум қилганди.

Шундан кейин мактаблар ва мактаблар директорларига турли кўринишдаги босимлар вақтинча тўхтаганди.

Қарангки, жамоатчилик кўзини шамғалат қилиб, муаммо вақтинча босди-босди қилингани билан бу ёқда орқаваротдан мактаблар ошхоналарини аукционда сотиш ишларига гўёки қонуний тус бериш ҳаракатлари тўхтамаган. Ҳеч қурса, ҳаракатларни тан олиб, бошлаётган ишларини жамоатчилик муҳокамасига қўйишмаган.

Демак, 11 январь куни имзоланган ҳукумат қарорига кўра, энди мактаб ошхоналарининг ижара ҳуқуқини сотиш масаласи Давактивга топширилган, қарор билан тегишли низом ҳам тасдиқланган.

Мана энди мактаб ошхоналаринии аукционда сотиш учун ўзбек чиновникларида ҳуқуқий асос бор.

Бу кейсда ғирт иккиюзламачилик мавжуд, аввало мактаб ошхоналари аукционда сотилмайди деб туриб, орқаваротдан қарор чиқариб олиниши бўлса, иккинчиси, аксар ўзбек чиновникларининг болалари ва набиралари давлат мактабларига боришмайди (улар 5 маҳал овқати ва бассейни мавжуд бир неча минг долларлик энг қиммат хусусий мактабларда), яъни давлат мактаби ошхонасида аҳвол қанақа, у ерда тижорий ошхона қилса бўладими ўзи, бунга талаб борми, умуман тасаввури йўқ бўлган корчалонлар ҳеч қурса жамоатчилик фикрини ўрганишни ҳам истамаган. Барака топгурлар, шу мактабларга сиз оёғи ердан узилган ўзга сайёраликларнинг эмас, халқнинг боласи боради. 2 минг сўмлик пирожкидан қанча даромад топса бўлади? Ижарага олинган ошхона ижара пулини тўлаш учун 2 минг сўмлик пиражки нархини қанчага ошириш керак? Ўзи кичик ва ўрта тадбиркорларга тижорий маскан сифатида мактаб ошхонаси қизиқми? Бирон бир ўрганиш, сўров ё тадқиқот ўтказилдими? Ëки доим улги оладиганингиз шимолдаги каби мактаблар ошхонасини қайсидир олигархларга топширмоқчимисизлар? Балки бу бюджетдан бир неча триллион сўмлик "бепул нонушта" ўзлаштириш лойиҳасининг таркибий қисмидир?

Ҳа, мактаблар ошхонаси ижара ҳуқуқини сотишдан тушган пулларни нима қилмоқчисизлар? Фестивал ўтказасизларми ё сингапур-сомали дарсликлари учун ишлатасизларми?

Отабек Бакиров

t.me/davr24official


Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар мутлақо асоссиз - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлик расмий хабарида айтилишича, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг жами бешта — Чақалоқларни парвариш қилиш, Чақалоқлар патологияси ва реанимацияси, Гепатология, Нефрология ҳамда Умумий педиатрия бўлимларида профилактик ювиш-тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

Мазкур бўлимларнинг барчаси бугун, 6 январь кунидан қайта очилди ва бу ҳолат табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортишига сабаб бўлди.

Қолаверса, марказ ижтимоий тармоқлардаги хабарларда қайд этилган юқумли касалликларга чалинган беморларни қабул қилиш ва даволашга ихтисослаштирилмаган.

t.me/davr24official


⚡️🚞 Ўзбекистонда 1 февралдан «Афросиёб» ва бошқа поездлар нархи 30 фоизга оширилмоқда

1 февралдан мамлакатдаги барча поездлар учун чипталар қимматлашади. Афросиёб: эконом-класс чипталари нархи 20 фоизга, VIP ва бизнес-класс чипталари нархи 25 фоизга; «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари чипталари – 30 фоизга оширилади.

📌 Шундай қилиб, “Афросиёб” тезюрар поезди учун чипталар нархи:

📍Тошкент - Самарқанд:
Эконом – 294 минг сўм;
Бизнес– 450 минг сўм;
VIP – 619 минг сўм.

📍Тошкент - Қарши:
Эконом – 406 минг сўм;
Бизнес– 634 минг сўм;
VIP – 854 минг сўм.

📍Тошкент - Бухоро:
Эконом – 484 минг сўм;
Бизнес – 751 минг сўм;
VIP – 994 минг сўм.

t.me/davr24official


Янги йил байрамида олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади, - Президент қарори

Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги  қарори билан 2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди  ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

🔹28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔹29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔹30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔹31декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔹2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

t.me/davr24official


Энергокризис фонида нархлар ошишда давом этмоқда

Энергокризис оқибатлари ўлароқ нархлар ошишини газдан узилган иссиқхоналарда етиштирилувчи бодринг мисолида яққол кўринаётгани учун шартли равишда “бодринг индекси” деб атаса ҳам бўлади.

Охирги ҳафтада бодринг улгуржи нархи 24 минг 40 минг сўмгача кўтарилган.

24 декабрь ҳолатига 17 декабрь билан солиштирганда мониторинг қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархида, хусусан:

Сабзи 2,5 минг сўмдан 3 минг сўмга;
Лавлаги 2,7 минг сўмдан 3 минг сўмга;
Саримсоқ 30 минг сўмдан 32 минг сўмга;
Помидор 19 минг сўмдан 20 минг сўмга;
Бақлажон 23 минг сўмдан 24 минг сўмга;
Мандарин 25 минг сўмдан 30 минг сўмга;
Ананас 21 минг сўмдан 30 минг сўмга;
Тарвуз 30 минг сўмдан 35 минг сўмга;
Қовун 35 минг сўмдан 40 минг сўмгача ошиши кузатилган.

t.me/davr24official


“Tashkent Chess 2024” турнири якунланди

Пойтахтимизда 15 та давлатдан 400 нафарга яқин шахматчи иштирок этган мукофот жамғармаси 300 млн сўм бўлган йирик турнир бўлиб ўтди.

Кеча “Ренессанс” кино уйида турнир ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов сўзга чиқиб, бундай мусобақалар шахмат спортини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

Турнир ғолиблари билан танишинг.

9 тур натижаларига кўра:

1. Адҳибан Б. (Ҳиндистон) — 7.5 очко
2. Тимур Гареев— 7 очко
3. Азамат Утегалиев (Қозоғистон) — 6 очко

t.me/davr24official


Tashkent Chess 2024

Пойтахтимизда мукофот жамғармаси 300 млн сўмни ташкил этадиган йирик турнир бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ёшлар етакчилари тақдирланди

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида фаол ёшлар етакчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ўзбекистондаги автомобилларни қувватлаш станциялари ҳам тармоқдан узилмоқдами?

“Мен яқинда BYD олгандим, ўзим Сергелида яшайман. Қиш бошланганидан кейин машинамни зарядлаш муаммо бўляпти. Атрофимиздаги станциялар ишламаяпти. Spectre, Megawatt, Tok Bor фирмаларини ҳам ўчирилган. Жой эгаларидан сўрасам, сабабини билмаймиз дейишяпти. Биласиз, газ ҳозир муаммо, бензин қиммат, шу сабабдан электромобил сотиб олгандим. Энди буям муаммо бўлса, одамлар нима қилсин?”.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент метрополитени илк бора бир кунда 1 млн йўловчи ташиди

Шу муносабат билан метрополитен маъмурияти миллионинчи йўловчини аниқлаш учун махсус тадбир ўтказиб, омадли йўловчига эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картасини тақдим этди.

Метрони ўзида 1 млн киши юрса, Тошкентда қанча аҳоли яшайди?

t.me/davr24official


“Орзу” болалар ижодиёти танловининг ғолиблари аниқланди

“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида “Орзу” болалар ижодиёти танловининг ғолибларини аниқлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ёшлар учун меҳнат ярмаркаси

Пойтахтимиздаги “Алпомиш” муз саройида йирик ташкилотлар иштирокида олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун “Kelajak Expo” ҳамда мутахассислик талаб этилмайдиган касблар бўйича “Diplomsiz ish” меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Показано 20 последних публикаций.