Репост из: bakiroo
Ўтган ҳафта давомида Россия рубли доллар ва еврога нисбатан сезиларли даражада қадрсизланди.
Доллар/рубль котировкалари 70,5дан 74,5гача, доллар/евро котировкалари эса 81,0дан 87,5гача кўтарилди.
Шу муносабат билан кўпчиликда саволлар пайдо бўлмоқдаки бу ўзбек сўми курсига яқин орада жиддий таъсир ўтказадими?
Жавоб аниқ: ўтказмайди.
Биринчидан, ўзбек сўми Доллар/рубль жуфтлигининг 75гача бўлган ўзгаришини баҳорда - апрелдаёқ қабул қилиб олган ва вақтида ҳазм қилишга улгурган. Яъни 1 апрелдан 1 августгача бўлган даврни олсангиз сўм долларга нисбатан доллар рублга нисбатан қадрсизланганидан ортиқроқ даражада қадрсизланиб бўлган.
Иккинчидан, рублнинг ҳозирги қадрсизлариниш қисқа муддатли ва асосан техник факторлар билан боғлиқ. Россиянинг йирик монополиялари ва корпорациялари дивидендлар тўлашни бошлади ва инвесторлар олинган дивидендларни валютага ўгириб олиб чиқиб кетмоқда. Бу ўз-ўзидан рублга босим яратмоқда. Россия Марказий банки рублнинг мақсадли қувватлаш режимидан ўзини четда ушлаб турибди ва тўғри қилмоқда. Тубини ҳис қилган рубль яна янги тубида барқарорлашади.
Лекин ўрта ва узоқ истиқболда рублнинг ўзини қандай тутиши 0,3-0.4 коэффициент билан ўзбек сўмида барибир акс этади. Вируснинг оммавий тарқалиши тенденцияси бўйича Қозоғистондан 1,5 ойча, Ўзбекистондан 1 ойча ортда бўлган Россия пандемиянинг иккинчи тўлқинини қандай кўринишда ва қачон қабул қилишига кўп нарса боғлиқ.
@the_bakiroo