Ўзбекистон тижорат банклари 20 август (ўша куни нақд валюта сотишга рухсат берилган)дан 20 октябрга қадар аҳолига 234,5 миллион АҚШ долларини нақд кўринишда сотган. Аҳолидан ушбу муддат давомида харид қилинган валюта миқдори эса қарийб 4 баравар кўп — 868,7 миллион долларни ташкил қилди.