Репост из: Daryo — LIVE
Самарқандда судьялар бир кунда 1,6 тонна пахта терди
20 октябрда Самарқанд вилояти туман ва шаҳар маъмурий судларининг 65 нафар судья ва ходимлари Пастдарғом туманидаги «Зафар» фермер хўжалиги даласида пахта терди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, улар кун давомида 1630 килограмм пахта териб (киши бошига 25 килограмм), фермер хўжалиги пахта хирмонига ҳисса қўшган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳам октябрь ойи бошида пахта теримига чиқиб, кечга қадар 65 килограмм пахта терган эди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев бошчилигидаги 235 нафар ходим эса бир кун давомида 9,4 тонна (киши бошига 40 килограммдан) пахта тергани айтилган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg