Репост из: Xushnudbek.uz
Балиқ бошидан сасийди
«Тошкент» телеканалидаги лавҳани кўрган бўлсангиз керак. Олмалиқ шаҳрида 01 584 ААА рақамли қора Малибуни ЙПҲ инспектори тўхтатади. Камар тақмагани учун жарима ёза бошлайди ва ишончнома ҳамда тонировка рухсатномасини сўрайди. Шу пайт рация орқали кимдир кимгадир алоқага чиқиб, «ходимни ушлаб туришган экан, раҳбарлардан, шундоқ алоқага чиқинг, қўйворишсин» деб топшириқ берди. Топшириқни олган "101" эса инспекторга алоқага чиқиб, «Кўп гапирмасдан, яхши етиб олинг деб қўйиб юбор» деди.
❗️Эътибор беринг, топшириқ берганларнинг бирортаси нима қоида бузган, деб сўрамади. "Қўйвор" деди бўлди. У мастми, чаквоганми, одам урганми, ҳужжати жойидами, фарқи йўқ. Телефон бўлдими, қўйиб юбориш керак, тамом.
Инспектор бечорани ҳам оиласи, бола-чақаси бор, боз устига ҳарбийлашган тизимларда юқоридан берилган топшириқ муҳокама қилинмайди, "тушундим сизни" дедию, қўйиб юборди. Аммо журналистларга қараб алам билан "чиқарасизларми буни?" деб сўради.
❓Нега алам билан? Чунки инспекторлар ҳам қоидабузарларнинг ёнини оладиган ҳожатбарор раҳбарларнинг ноқонуний топшириқларидан тўйиб кетгани аниқ. Ахир ҳаммамиз яхши биламизку, ГАИга тушиб қолса, битта телефон билан чиқиб кетиш Ўзбекистонда "мода"га айланган. Ва бу фахрланадиган иш. Чойхоналарда ўртоқларига мақтаниб айтиб бериладиган воқеа бу. Қолганлар ҳам унинг нақадар танишлари кучли эканлигини эшитиб, ҳавас қилади. Менда ҳам шунақа таниш бўлсаю, битта телефон билан любой муаммомни ҳал қилсам, деб орзу қилади.
Хўш, Ўзбекистон қачонгача таниш-билишлар давлати бўлади?
Таниши бўлса телефон қилгани ҳам майли, аммо ЙПҲ хизматидаги раҳбарлар нега бунақа қоидабузарларнинг олдига тушади?
Ўша раҳбарларни гапиртирса, халқ ЙПҲ инспекториларини ёмон кўради, бизга ишонмайди, бизга ҳурматсизлик қилади, деб нолишни билади. Лекин буни аввало ўзлари бошлаб беришади.
Тепадаги қўнғироқлардан ўлгудек қўрқадиган раҳбарлар, қани айтингларчи, сизлар кечаю кундуз иссиқда халқ хизматида бўлиб турган ўз ходимларингизни мана шундай ботқоққа ботиришга, уларни қайсидир "крутой"ларнинг олдида шарманда қилишга уялмайсизларми? Виждонингиз қийналмайдими?
Тўғри, йўл патрул хизмати соҳасини ислоҳ қилиш бўйича охирги йилларда кўп ишлар қилинмоқда. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, агар ислоҳотни энг аввало тизимдаги мана шундай "танка"лардан тозалашни бошламас экансизлар, ҳамма меҳнатингиз таги тешик челакда сув ташиган билан баробар. Мансабини суиистеъмол қиладиган, қонунларга тупуриб қўйган, ўз ҳамкасбларини қоидабузарлар олдида ер билан битта қиладиган бунақа виждонсизлар бор экан, ҳали бери бу соҳа одам бўлмаслиги аниқ.
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат!
Ушбу лавҳа бўйича тўлиқ ҳисобот беришингизни сўраймиз. Буйруқни берганларнинг исм-шарифи ким, лавозими қанақа? Биринчи буйруқни берган энг каттакондан бошлаб "101"гача, барчасини очиқланг. Ва уларга қатъий жазо чораси қўллаш керак. Айниқса энг биринчи бўлиб топшириқ берган одамни тизимдан бутунлай, бир умрга ҳайдаш керак. Шунчаки узр сўраб, "билмай қолибман, тавба қилдим, кўзим энди очилди" деган эчки қасамлар ўтмаслиги керак. Токи бу бошқаларга ҳам сабоқ бўлар эди.
Малибудаги "ходим" кимлигига ҳам аниқлик киритилиши, қонуний хизмат вазифасини ўтаётган орган ходимига нисбатан юқори лавозимдаги танишлари орқали босим ўтказмоқчи бўлганига ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
❗️Яна қайтараман, ушбу воқеа бўйича қилинган ишларга қараб, йўл ҳаракати соҳаси яқин ўртада одам бўладими ёки умид қилмаслик керакми, хулоса чиқариб олса бўлади. Мана шу энг бурилиш нуқтаси. Ёки сиёсий ирода ва қатъият кўрсатилади, ёки юраверамиз яна эски шалтоқ аравамизда.
P.S.: балиқ бошидан сасийди, лекин думидан тозаланади. Бу воқеада ҳам энг катта раҳбарлар сувдан қуруқ чиқиб, бечора пастдаги оддий ходимлар ишдан ҳайдалмасинда ишқилиб?! Айниқса инспектор Аброр Исмоиловга пашша ҳам озор бермаслиги керак.
👉 @xushnudbek 👈