Бугун вакцинага оид яхши хабарлар фонида саноатимиз учун яна бир муҳим воқеа юз берди. Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига старт берилди.
Икки босқичда амалга ошириладиган мазкур мегалойиҳа натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Умуман, иқтисодчи Отабек Бакиров “Ёшлик-1” конини "янги ўзбек клондайки" демоқда. Унинг ёзишича, дунёда янги иқтисодий секторларда мисга бўлган талаб жуда тез суръатларда ошмоқда. Шу йилнинг ўзида мис нархи 25%гача ошди.
Агар тенденциялар сақланса, Ўзбекистон экспорти таркибида мис экспортидан тушумлар олтин экспорти тушумларини ҳам ортда қолдириши мумкин. Бу экспорт диверсификацияси учун ҳам ва умуман мамлакат иқтисодиёти учун ҳам янги гиперўсиш нуқтаси бўлади.