Турли статистика, методология ва саволлар. Давоми
Вазир келтирган кейинги сабаб — «тўлов баланси статистикасида Марказий банк тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг фақат пул оқимларини инобатга олади» дейиши ҳам асоссиз. Тўлов баланси нашрларининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қисмига эътибор берилса, қуйидагиларни ўқиш мумкин (масалан, энг охирги нашрнинг 20-бети):
“Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказилган сўров асосида тузилди”.
Бу эса тўлов балансида кўрсатилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори нафақат пул кўринишидаги инвестициялар, балки вазир санаб ўтган «технология», «асбоб-ускуналар», «лицензиялар» ва «бошқа активлар»ни ҳам ўз ичига олишини англатади. Сабаби, Статистика қўмитаси хорижий инвестицияларнинг бу шаклини ҳисобга олади. Марказий банк эса шу маълумотдан фойдаланади.
Юқоридагилардан келиб чиқадики, Статистика қўмитаси ва Марказий банк эълон қилган рақамларда тафовут бўлмаслиги керак. Вазир бир нарсада тўғри гапирди: Марказий банк эълон қилган рақамлар соф тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорини кўрсатади. Ўзбекистондан расмий равишда чиқиб кетувчи инвестициялар миқдори жуда кичиклиги инобатга олинса, икки ташкилот статистикаси ўртасидаги фарқ унча катта бўлмаслиги керак.
Ҳақиқатан ҳам, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича ўтган йилнинг 6 ва 9 ойлик статистикаларига эътибор қаратсак, Статистика қўмитаси ва Марказий банк рақамларида олдинги йилда кузатилган миллиард долларлик фарқ кўринмайди.
6 ойлик бўйича:
Статистика қўмитаси — 10 461,1 трлн сўм (тахминан 1 млрд доллар).
Марказий банк — 750 млн доллар.
9 ойлик бўйича:
Статистика қўмитаси — 15 086,1 трлн сўм (тахминан 1,5 млрд доллар)
Марказий банк — 1,1 млрд доллар
Бу икки рақам ўртасидаги фарқ, бизнинг-ча, асосан тўлов балансида чиқиб кетувчи хорижий инвестиция сифатида ҳисобга олинувчи маҳсулот тақсимотига оид битимлар (МТБ) доирасида инвестициялар репатриациясидан келиб чиқади.
Энди, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги эълон қилган рақамларга эътибор беринг:
2020 йил 6 ойи бўйича — тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 3,2 млрд доллар, йил якуни бўйича 6,6 млрд доллар ўзлаштирилган. 2021 йилда эса 7,6 млрд доллар ўзлаштирилиши прогноз қилинмоқда.
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков яна бир нарсада ҳақ:
Cтатистикада муаммо бор.
Афтидан, бу муаммо бутун статистика тизимининг эмас, балки, фақат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги статистикасига тегишли кўринади.
Ҳа, дарвоқе, UNCTADнинг энг сўнгги ҳисоботида 2014-2019 йилларда Ўзбекистон жалб қилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори Марказий банкнинг тўлов баланси нашрида шу йиллар учун кўрсатилган инвестициялар ҳажми билан бир хил.