Турли статистика, методология ва саволлар
Ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг статистикасига бир неча маротаба саволлар қўйилган. Шу савол Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этган очиқ мулоқотда ҳам яна бир марта кўтарилган.
Асосий савол ўзгармаган: нега Статистика қўмитаси, айниқса, Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция вазирлиги томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми бўйича бериладиган статистика Марказий банкнинг тўлов баланси нашридаги кўрсаткичдан каррасига фарқ қилади?
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг айтишича, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори бўйича фарқ Статистика қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция вазирлиги статистикаларида мавжуд эмас. Асосий фарқ — Марказий банк ва Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция вазирлиги (Статистика қўмитаси) ўртасида. Шунингдек, мазкур фарқнинг асосий сабаби сифатида Марказий банк ва Статистика қўмитасининг методологиялари бошқа-бошқа эканлиги келтирилган.
Методологияларда фарқ қандай? Вазирнинг тушунтиришича, биринчидан, Марказий банк ҳисоб-китоб қилаётганда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг фақат пул оқимларини инобатга олади, иккинчидан, тўлов баланси статистикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициянинг соф қисми кўрсатилади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция рақамларнинг соф қисми деганда Ўзбекистонга кириб келган ва Ўзбекистондан чиқиб кетган инвестицияларнинг чегирмаси назарда тутилади.
Ҳақиқатда ҳам шундайми?
Дастлаб методология ҳақида. Таъкидлаш керакки, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни юритиш бўйича алоҳида методология мавжуд эмас. Вазир эслаб ўтган БМТ ташкилоти — UNCTADнинг эса тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар статистикаси бўйича ўқув қўлланмаси мавжуд, методологияси эмас.
Унда Статистика қўмитаси қандай методология бўйича ишлайди?
Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 28 февралдаги қарорининг 5-иловаси билан “Асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини шакллантириш бўйича” услубий қўлланма