Репост из: Davlat Test Markazi
Ҳарбий хизматчига ОТМга кириши учун тавсиянома беришнинг янги тартиби белгиланди
Бу ҳақда "Ҳуқуқий аҳборот" канали хабар бермоқда
Қабул қилинган янги низомга мувофиқ, тавсияномалар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.
✅ Тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:
👉 республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;
👉 республиканинг ОТМлари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМларга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Тавсияномалар беришга тегишли ўқув фанларини яхши ўзлаштириб бориш, ҳарбий хизмат давомида олинган рағбатлантириш ҳамда хизмат якунидаги тест синовида тўпланган баллар асос бўлади.
Илгари тавсиянома беришда ҳарбий хизматчининг кундалик хизмат фаолияти, қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларни бажариши ҳам инобатга олинар эди.
Тавсиянома, қоида тариқасида, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига берилади ва улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ