Нима сабабдан ўзбек ёшлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ОТМларига ўқишга кетишган?
Бу ҳақда "Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси" бошлиғи маслаҳатчиси Феруза Мадрахимованинг фикрлари билан ўртоқлашмоқчимиз:
Қўшни давлатларга ўқишга кетган ёшларимизнинг аксарият қисмини ўзимизнинг ОТМларга ўқишга киролмаган абитуриенлар ташкил этади. У ердаги ОТМларда тўлов-шартнома суммасининг арзонлиги, қабул тизимининг нисбатан соддалиги, аксарият ҳолларда кириш имтиҳонларининг мавжуд эмаслиги, хорижий ОТМлар томонидан ташвиқот ишларининг кенг йўлга қўйилганлиги боис йилдан-йилга қўшни давлатларга ўқишга бораётган ватандошларимиз сони ошиб бормоқда.
Тўлов суммасининг арзонлигини қуйидаги маълумотда кўришимиз мумкин:
М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети (контракт 400-800$),
Халқлар Дўстлиги университети (контракт 350-700 $),
Қирғиз-Ўзбек университети (контракт 400-500 $),
Ўш давлат университети (контракт 750-900 $),
Баткент давлат университети (контракт 320-360 $),
Қирғиз давлат университети (контракт 570-700 АҚШ $),
Тожикистон давлат педагогика университети (контракт 700-1200 $),
Хўжанд давлат университети (контракт 700-1200 $).
Табиийки, бу жараёнда нострификация қилишга оид аризалар сони ҳам ошади. 2017 йил - 2409 та, 2018 йил - 4964 та, 2019 йил - 12867 та аризалар рўйхатга олинган.
Жами аризаларнинг 72,4%и (9316 таси) қўшни мамлакатларнинг таълим муассасаларига тўғри келади.
Лекин таҳлиллар қўшни мамлакатлардаги ОТМларни тугатиб, нострификация учун мурожаат қилган юртдошларимизнинг билим даражаси юқори эмаслигини кўрсатмоқда. Нострификация қилинганлари салмоғи кам - 23,8%ни ташкил этмоқда. Бу дегани у ерда тахсил олаётан ёшларимиз етарли билим ва сифатли таълим олмаётганлигидан далолат беради. Уларнинг кўпчилиги фақат диплом учун қўшни мамлакатларга боришмоқда.
Жаҳондаги таълим хизматларини кўрсатиш тенденциясидан маълумки сифатли таълим нархи арзон бўлмайди. Қўшни мамлакатлардаги аксарият ОТМлари томонидан таклиф этилаётган тўлов-контракт нархи сифатли таълим бериш имкониятини бермайди. Меҳнат бозорига эса нафақат дипломли мутахассис балки юқори билим ва амалий кўникмага эга кадрлар керак. Фуқароларимиз қўшни мамлакатларнинг ОТМлари томонидан паст нархларда таклиф этилаётган сифатсиз таълим орқали олинган ҳужжатлар меҳнат бозорида ўз ўрнини топа олмайди. Натижада бу вазият уларнинг ўз маблағ ва вақтларини бесамар сарфлаганлигига олиб келади.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда масофавий таълим шакли Ўзбекистонда тан олинмайди.
Бугун жуда кўп хорижий давлатлар бизда масофавий таълимни тарғиб қилмоқда. Кириш имтиҳонларисиз тўғридан-тўғри талаба бўлиш ва уйда ўтириб олий таълимни тугаллаш имконияти кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.
Бунга ишонганлар маълум миқдордаги пул маблағини тўлаб, консалтинг-компаниялари орқали 3-4 йил муддатда таълимни тугатдик деб юришади. Лекин кейин алданганини тушунишади. Аслида бу тарзда олинган таълимда ҳеч қандай сифат бўлмайди.
Бундан ташқари, жуда кўп давлатлар 3 йиллик сиртқи таълимни таклиф қилмоқда. «Бир йилда 2 марта келиб-кетиб олий маълумот эгаси бўласан», деган таклифларга учаётганлар кўп. Лекин бу хам алдов усулларидан бири. Биздаги тартиб бўйича олий маълумот олиш учун камида 4 йил ўқиш зарур.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ