“Фарзандингизни Президент мактабларида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг»
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида ота-оналарга мурожаат билан чиқди. “Президент мактабларида қабул ва таълим жараёни Буюк Британиянинг Кембридж университети билан ҳамкорликда олиб борилишини инобатга олиб инглиз тили ўрганишнинг муҳимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқчиман”, деб бошлайди вазир мурожаатини.
Албатта, ҳали имтиҳонларнинг қандай ўтиши ҳақида маълумотлар мутахассислар томонидан ишлаб чиқилгандан кейин батафсил эълон қилинади. Инглиз тилини ўрганишни эса ҳозирдан бошлаш керак. Мактабда асосий фанлар хорижий педагоглар томонидан инглиз тилида олиб борилгани учун ҳам ўқиш жараёнида инглиз тилини билиш жуда зарур.
Президент мактабларига ўқувчилар биринчи йилда 5-10-синфларга қабул қилинишини инобатга олиб, айнан шу ўқув йилида ушбу мактабларга киришга имконият кўпроқ бўлади. Кейинги йиллардан эса қабул фақат 5-синфдан.
Энг асосийси, Президентимиз ушбу мактабларга қабул имтиҳонлари адолатли ўтишини таъминлаш вазифасини белгилаб берганлар. Шу сабабли ҳам ушбу мактабларга қабул имтиҳонлари шаффоф ва адолатли ўтишини бу соҳада дунёдаги энг нуфузли ташкилотлардан бири Cambridge Assessment томонидан таъминланиши келишилди.
"Бу мактаблар қобилиятли фарзандларимиз учун ўзига хос ижтимоий лифт вазифасини ўтайди, чунки бу каби шароитда ўқиган оддий оиланинг фарзандига келажакда катта имконият эшиклари очилади. Шунингдек, бу мактабларга кира олмаган тақдирда ҳам фарзандингизнинг инглиз тилини билиши унинг келажакда муваффақиятга эришишига жиддий туртки бўлади", деб индаллони айтади вазир.
✅ @davlattestmarkazi