Бу йилги имтиҳонлар қандай кечади?
Биламизки, бу йил абитуриентлар учта олийгоҳга ҳужжат топшириш имконига эга. Шу боис кўпчиликда олийгоҳларда имтиҳон кунлари бир кунга тўғри келиб қолмасмикан, деган савол пайдо бўлмоқда.
Бу борада мутахассислар бир кун бир марта имтиҳон бўлишини айтмоқда. Яъни абитуриент бир марта тестга киради, 90 (60) та саволга жавоб беради. Бўлди, шунинг ўзи етади. Мана шу жараёнда, бир мартанинг ўзида у учта йўналишга тестга киргандай бўлади. Бошқа куни яна тестга киришига ҳожат қолмаслигини маълум қилмоқда.
Бунда квоталарнинг қандай бўлишига қизиққанларга айтиш мумкинки, “қайтиб келишлар”, яъни “чалкашликлар“ бўлмаслиги учун ҳам якуний натижалар барча тест топшириб бўлгандан кейин эълон қилинади. Бунда абитуриент эртаси куни ўзининг тестдан олган балини билади холос, аммо ҳамма тест топшириб бўлмагунча, кирган ёки кирмаганини била олмайди. Ҳеч кимга аввал “Сиз кирдингиз” дея эълон қилиб, кейин “узр, фалончи баландроқ балл билан қайтиб келди, сиз киролмадингиз” дейишмайди.
Бу борадаги янгиликларни билиш ва мухлисларни хабардорлигини ошириш мақсадида УзА мухбири Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи Фарҳод Бабашевга мурожаат қилди
– ... 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади.
Абитуриент ҳужжат топшириш вақтида бир пайтнинг ўзида учта ОТМни танлаш имкониятига эга бўлади. Танланган йўналишларда фанлар ва уларнинг кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак. Масалан, тарих мажмуасидан Ўзбекистон Миллий университетининг “Тарих” таълим йўналишига ҳужжат топшириб, Тошкент давлат педагогика университети ва Қарши давлат университетидаги худди шу таълим йўналишларини танлаш имкони бўлади.
– Дейлик, абитуриент биринчи таълим йўналишини ва муқобилларни ўзи танлайдими?
Улар ўзи яшаётган ҳудудда рўйхатдан ўтса бўладими ёки албатта пойтахтга келиши шартми?
– Абитуриент биринчи таълим йўналишини танлаганда, унга юртимиздаги шу йўналишдаги барча таълим йўналишлари автоматик равишда тақдим этилади, – дейди Ф. Бабашев.
– Абитуриент қолган иккита муқобил йўналишни ўзи танлайди. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинганда, абитуриент ўзи яшайдиган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказидан юртимизнинг исталган Олий таълим муассасасини танлаб, рўйхатдан ўтиши мумкин. У ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказига келиб тушади. ДТМ абитуриентга тест қачон, қаерда бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотни белгиланган тартибда етказади.
Ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинса, ОТМларда абитуриентлар ҳақида маълумот бўлмайди. Рўйхат ДТМда шаклланади ва ОТМларга қайси йўналишлар бўйича неча нафар абитуриентдан ариза тушгани тўғрисида маълумот берилади, холос. Яъни исм-фамилиялар аниқ кўрсатилмайди. Тест натижаларига кўра ўқишга қабул қилинган абитуриентлар ОТМга ҳужжатларининг асл нусхасини олиб келади. Ҳужжатлар ҳақиқий экани исботлангач, абитуриент ўқишга қабул қилинган ҳисобланади.
– Билишимизча, бу йил абитуриентлар икки тоифага бўлинишар экан? Бу қандай бўлади?
– Тўғри, биринчиси, тўлов-шартнома асосида бўлса, иккинчиси, фақат давлат гранти асосида ўқиш. Бунда ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишда “давлат гранти асосида” деган пункт бўлади. Агар абитуриент фақат давлат гранти асосида ўқишни танласа, қайси йўналишда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинса, ўша таълим муассасасида таҳсил олади.
Бунда ўзи хоҳламаган ёки рейтинги нисбатан паст бўлган, аммо ўзи грант асосида қабул қилинган муассасани ташлаб, бошқа нуфузли ОТМда тўлов-шартнома асосида ўқиш имконияти бўлмайди.
Биринчи тоифага хос абитуриент асосий таълим йўналишига грант ёки тўлов-шартнома асосида ўқишга тавсия этилишидан қатъи назар, фақат ўша муассасада ўқиши мумкин. Борди-ю, биринчи йўналиш бўйича ўқишга кириш учун баллари етмаса, мос равишда иккинчи ва учинчи ўриндаги муқобил таълим йўналишларини танлайди.
Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани барча тестлар тугагач 1 хафта ичида эълон қилинади