Қозоғистонда таълим олиш учун нима қилиш керак?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида юртимизнинг 5 та шаҳрида жорий йил 10-21 май кунлари ўтказилиши белгиланган “Қозоғистон таълим кунлари” кўргазмаси Тошкент, Самарқанд, Қарши, Бухоро шаҳарларидан кейин 20 май куни Нукус шаҳрида ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда УзА
“Ўзбекистонда Қозоғистон йили” доирасида ўтказилаётган тадбирга қўшни давлатдан 42 та олий ўқув юртлари делегациялари иштирок этди.
– Ўзбекистоннинг 5 та шаҳри ичида Нукус шаҳрида ўтказилган кўргазмада иштирокчилар кўпроқ бўлди.
Бизни қувонтиргани – қорақалпоғистонлик ёшларнинг Қозоғистон олийгоҳларида ўқишга қизиқиши юқори эканлиги, – дейди Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Ташқи ишлар департаменти бошлиғи Б.Сабитов.
– Қозоғистондан келган 42 та халқаро, миллий ва давлат олий ўқув юртларида талабалар кундузги, сиртқи ва масофавий таълимда тахсил олиши мумкин. Барча олийгоҳларимизда талабаларнинг таълим олиши учун шароитлар яратилган. Қозоғистон томонидан хорижий давлатлар талабалари ва этник қозоқ талабалари учун 2 мингга яқин грантлар ажратилган. Ундан ташқари ҳар бир университетинг алоҳида грантлари ҳам мавжуд.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo8fH9t_Y-KDgA