Учта йўналишни танлаш тизимидан мақсад нима?
Жорий йилдан бошлаб абитуриентларга 3 та йўналишга ҳужжат топшириш имконияти берилиши расман тасдиқланди. Энг муҳими бунда фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши шарт эмас.
Масалан, Юридик университетда фанлар мажмуаси она тили (3,1), чет тили (2,1) ва тарих (1,1) кетма-кетликда. ТДЮУга ҳужжат топширган абитуриент хорижий тил йўналишига ҳам топшира олади, чунки у ерда чет тили (3,1), она тили (2,1) ва тарих (1,1) фанларидан тест бўлади. Яъни фанлар бир хил, лекин кетма-кетилиги бошқача холос. Ўша абитуриент агар истаса учинчи йўналишга жаҳон сиёсати йўналишини ҳам танласа бўлади.
Лекин асосий шарти блокдаги учта фан бир хил бўлиши керак. Масалан, молия йўналишига (математика, чет тили, она тили) топширган абитуриент тиббиёт йўналишига (биология, кимё, она тили) топшира олмайди.
Яна бир жиҳати 3 та йўналишни албатта учта ОТМда танлаш шарт эмас. Учала йўналиш ҳам битта ОТМда бўлиши мумкин. Масалан, бир пайтнинг ўзида Тошкент тиббиёт академиясининг 3 та факультетига ҳужжат топширса бўлади. Ёки агар истаса ТТАнинг 2 та йўналишига топшириб, учинчисини Фармацевтика ёки Стомотология институтидан танласа бўлади.
Бунақа тизимдан мақсад нима?
Чунки илгарилари абитуриент олдида фақат биттагина танлов имконияти бўларди. Натижада амалиётда шундай ҳолатлар кўп учрардики, кимдир 160-170 балл билан контрактга ҳам кира олмайди, яна кимдир бошқа жойда 90 балл билан бюджетга киради.
Кеча «Ахборот» дастурида шунга оид аниқ рақамлар келтирилди. Яъни ўтган йили 313 та таълим йўналиш бўйича 106 баллдан (56%) паст тўплаган 36 минг 448 нафар абитуриент ўқишга кирган.
143 та таълим йўналиши бўйича 106 баллдан юқори тўплаган 29 минг 322 нафар абитуриент эса ўқишга кира олмаган.
Бир нечта йўналишни танлаш имконияти эса мана шундай тенгсизликнинг олдини олади. Ажратилган квотани шунчаки омади келганлар билан эмас, балки бирмунча билимли талабалар ҳисобига тўлдириш имконияти ошади.
Ва ўз-ўзидан соғлом рақобат ҳисобига жорий йилда кириш баллари ошиши тахмин қилинмоқда. Бу шундоқ ҳам кириш бали юқори бўлган ОТМларга унча таъсир ўтказмайди, лекин кириш баллари паст бўлган йўналишларда баллар сезиларли ошиши мумкин.
манба: @xushnudbek
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo8fH9t_Y-KDgA