Янги тартиб қоидалар ҳар доим тушунмовчиликларни ва кўплаб саволларни келтириб чиқаради, бу нормал ҳолат. “Нима, шуни ҳам тушунмаяпсанми” демаслик керак, токи одамлар янгиликларни моҳиятан тўла қабул қилгунигача тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.
Жорий йилги қабул жараёнларида айрим нарсалар расман ойдинлашмоқда, шу сабабли абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволларга навбати билан жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.
1️⃣ Assalomu alaykum. bir xil blokli bitta OTMning 3 ta fakultetiga xujjat topshirsa bo'ladimi. masalan Jahon tillar Universiteti. 1.ingliz tili va adabiyoti; 2.xitoy tiki; 3.ingliz tili filiologiya
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Президент қарорида «учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди» дейилган. Яъни учта ОТМ эмас, йўналишни танлаш мумкин. Бундан келиб чиқиб, хулоса қилса бўладики, битта ОТМ доирасида ҳам фанлар мажмуаси бир хил бўлса, 3 та йўналишга ҳужжат топшириш мумкин.
2️⃣ Salom.Abituriyentlar bu yildan kòrsatilgan summani tòlashadimi.(òtgan yil òqishga topshirib kirolmagan abiturentlar)
ЖАВОБ: Ҳа, ушбу ўзгариш жорий йилдан амал қилади. Яъни аввалги йилларда битирган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Бу ерда 2 та муҳим жиҳат бор.
Биринчидан, қарорда «аввалги йилларда битирган» дейилган. Биз буни халқ тилида «аввалги йилларда йиқилган» деб талқин қиляпмиз. Лекин бир жойи борки, масалан, абитуриент 2018 йилда коллежни битиргану, лекин баъзи сабабларга кўра ҳужжат топширмаган ва жорий йилда 1-марта ўқишга топшираётган бўлса ҳам тўлов тўлаши керак. Демак, бу ерда дипломни қайси йили олгани муҳим, нечанчи марта ҳужжат топшираётгани эмас.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўлов тўлашдан озод этилади. Фақат бунинг учун ҳолатни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар топшириш талаб қилинади.
3️⃣ 5 ta fandan imtixon topshirish keyingi yildan yo'lga qoyiladimi?
ЖАВОБ: Ҳа, кейинги йилдан. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.
Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
• она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
• математика;
• Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Бунинг тартиби қанақа бўлишини кейинги йил қабули яқинлашганда яна бафуржа гаплашамиз, насиб. Ҳозир унчалик муҳим эмас.
манба: @xushnudbek
✅ t.me/davlattestmarkazi