«Темурбеклар мактаби»нинг битирувчилари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»ни бориб кўрди. Мактаб ёшларни Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий билим юртлари ва бошқа ўқув муассасаларига аниқ фанларга чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашга ихтисослашган. Айни пайтда бу ерда 437 ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 31 нафар педагог ходим ва 22 нафар ҳарбий сабоқ бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳозирда ҳарбий лицейларнинг номи ўзгаргани, энди унинг мазмун-моҳияти, таълим сифати ҳам Амир Темурга муносиб бўлиши зарурлигини таъкидлади. «‘Темурбеклар мактаби’ ёшлар ҳам, ота-оналар ҳам ҳавас қиладиган маскан бўлиши керак. Бунинг учун уларнинг мавқеи, савияси, билим бериш даражаси юқори бўлиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент «Темурбеклар мактаби»ни ривожлантириш бўйича янги тизимни белгилаб берди. Унга кўра, бу мактабларга ёшлар чекланган миқдорда танлаб олинади, ўқувчилар ахборот технологиялари ва камида иккита хорижий тилни пухта ўрганади, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланади. Мактаб битирувчилари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Давлат дастурига мувофиқ, ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга имтиёзли кириши билан боғлиқ тартиб қайта кўриб чиқилган. 2019/2020 йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга шахслардан иборат абитуриентлар учун ОТМларга ўқишга кириш учун ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танлов асосида алоҳида квоталар ажратилади. Ушбу чора ҳарбий хизматчиларга тўплаган балининг 50 фоизи миқдорида имтиёзли балл қўшиб берилишини назарда тутувчи амалдаги тартиб қизларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётгани ҳақидаги мунозаралардан сўнг жорий этилди.
© Daryo live
✅ t.me/davlattestmarkazi