ТДЮУ магистратура кириш имтиҳонлари ўтказиладиган сана ва манзили маълум қилинди
👉 2020 йил 19 сентябрь куни 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.
👉 Тест синовлари Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси хиёбонида Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
👉 Тест синовларида тегишли фан (мутахассислик фанлари ва чет тили)лардан 75 та саволни ечиш учун абитуриентларга 2 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.
⏰ Имтиҳонлар икки смена (1-смена соат 08.00дан 10.30га қадар, 2-смена соат 16.00дан 18.30га қадар)да ташкил этилади.
Абитуриентлардан тегишли ҳудудга тест синовлари белгиланган вақтдан икки соат олдин келиш сўралади. Тестларда қатнашиш учун фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси талаб қилинади.
❌ Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди!
👉 Абитуриентлар ҳудудга киришда махсус дезинфекцион йўлакдан ўтиши, уларга тиббий ниқоб берилиши, антисептик воситалар ишлатилиши режалаштирилган.
👉 Ким қайси сменада тест топшириши ва абитуриент рухсатномасини чоп этиш масаласи бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
Қабул жараёни ҳақидаги қўшимча маълумотлар учун:
Call-марказ – (71) 233-13-95, (71) 233-66-36 (ички рақам 1185), www.tsul.uz
Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈