Davlat Test Markazi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/21
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Яна бир хусусий университет судга берилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент туманлараро судига "University of science and technology" МЧЖ лицензиясини бекор қилиш бўйича даъво аризасини киритган. Суд мажлиси 25-февраль кунига белгиланган.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

5.8k 0 115 38 42

❗️Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оилаларнинг фарзандларига:

➖ таълим кредити фоизсиз берилади;

➖ қўшимча грант ажратилади;

➖ контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

8.1k 1 29 11 36

📢 Abituriyentlar uchun AJOYIB IMKONIYAT

So‘rovnomani to‘ldiring va eksklyuziv GUIDEBOOK ni BEPUL oling!

📘 Sizga qanday foyda?

- OTM tanlashda yordam beradigan "Universitet tanlash bo‘yicha qo‘llanma"
- TOP 1000 universitetlar haqida ma’lumot
- Fanlar majmuasi 2025–2026 kerakli test fanlari ro‘yxati
- Ilmiy ish va referat yozish HACKLARI


📝 So‘rovnomani to‘ldirish 3 daqiqa vaqt oladi, lekin siz qimmatli qo‘llanmalar jamlangan GUIDEBOOK'ga bepul ega bo‘lasiz!

👉 So‘rovnomani to‘ldiring:
https://forms.gle/9LaD1dG6dgieGEDv6

Do‘stlaringizga ham ulashing
— foydali ma’lumotlar barchaga kerak!

7.4k 0 27 15 27

Ўзбекистонда охирги 5 йилда IELTS олганлар сони 5 бараварга кўпайди

2020-йилда 10 минг одам IELTSни ижобий топширган бўлса, 2024-йилда эса 53 мингта одам IELTS олган. Ҳозирда чет тилини ўрганаётгн ёшлар сони 2 миллиондан ортган.

Шу сабаб, энди хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшлар харажатлари “2+6” шаклида давлат томонидан қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, 2024-йилда 25 мингта дастурлаш курсига борган қизлар учун курс давлат томонидан тўлаб берилиши қайд этилган.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

9.5k 2 79 11 57

❗️Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “Топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

8.3k 1 62 20 26

⚡️Расман: Хусусий ўқув марказдаги 6 ойлик чет тили тўловларингиз давлат томонидан тўлаб берилади!

Xусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Ўқув марказда ўқиётган
яқинларингизга юборинг!


Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

9.3k 3 137 22 26

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ажойиб лойиҳа!

Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. ЎзМТДП фракцияси аъзоси Баҳодир Маматхонов ЎзАга берган интервюсида айтишича, бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти.

Шунда, жазо муддатини 1 йилга қисқартириш учун махбус 122 та китоб ўқиши лозим бўлади.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Расман: Мактаблардаги ўзбек тили фани ўқитувчиларига ҳам +50% устама ойлик берилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-йил 1-февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.


Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


Келажагим учун бошланғич мактабда ўқидим.

Кейин: «Келажагинг учун ўрта мактабда ҳам ўқи», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун лицейдаям ўқи», деб айтишди.
Кейин: «Келажагинг учун бакалавриатда ҳам ўқи», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун бир яхши иш топ», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун оила қур», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун фарзандларни кўпайтир», дейишди.

Мана, ёшим 77 га етганда ушбу сўзларни ёзяпман. Мен ҳамон ўша келажакни кутиб яшаяпман. Энди билсам, ўша келажак буқани қувлаб етиш учун унинг бошига қўйилган бир парча қизил латта экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки келажакка етиб борилса, ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан.

Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ таолонинг сендан рози бўлиши, дўзахидан омон қолиб, жаннатига киришинг экан.

«Саодатга етакловчи ҳикматлар-3»

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

16.8k 1 114 7 149

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇰🇿 Қозоғистонда илк бор IELTS 9.0 натижа қайд этилибди. Эмоцияларни қаранг!

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023-йилда илк бор IELTS 9.0 қайд этилган ва ҳозиргача бунақа натижага эришган Ўзбекистонликлар сони 30 нафардан ошди.

Биз Марказий Осиёда етакчимиз!

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi

16k 1 128 15 150

👏 9 ёшли 3-синф ўқувчиси
"IELTS" дан 6.0 балл олибди

Бу дегани инглиз тилида ўзбек тилида гапиргандек гапиради дегани.

Хабарни кимга юборишни биласиз!

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

21.6k 5 445 56 307

⚡️Расман: Чет тили (CEFR) имтиҳони натижалари эълон қилинди

✅ 2025-йил 19-январдан 31-январга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди.

Натижани текшириш: my.gov.uz

Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 8–12-феврал кунлари my.gov.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин. Апеллация шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Расман: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Тергов фаолияти” йўналишига қабул бошланди!

Ўқиш муддати: 3 йил
Қабул муддати: 01.03.2025 гача
Рўйхатдан ўтиш: https://my.uzbmb.uz/

👮Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2025/2026 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига жорий йилнинг 1 февралидан қабул бошланиши маълум қилинади.

Қабул босқичлари:

дастлабки танлов;
махсус психологик танлов;
ёзма имтиҳон (диктант);
тест синовлари.


Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

20.3k 0 202 36 29

Жанубий Африка Республикасидаги университетга кираверишда шундай сўзлар ёзиб қўйилган:

«Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ радиусга таъсир қиладиган ракеталарга ҳожат йўқ. Фақат таълим сифати пасайтирилса ва имтиҳонларда талабаларга алдаш учун имконият яратилса бас»

Бундай врачлар қўлига тушган беморлар ўла бошлайди.
Бундай қурувчилар қурган бинолар қулайди.
Бундай иқтисодчилар ва ҳисобчилар қўлидаги пуллар изсиз йўқолади.
Бундай диний уламолар туфайли инсонлар маънан ўла бошлайди.
Бундай юристлар ва судьялар қўлида адолат йўқлик сари юз тутади...
Қонун чиқарувчилар қўлида бошқарув йўқ бўлади.

«Таълимнинг барбод бўлиши — миллатнинг касодга учрашидир!»

Суръатдаги ўша университет

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈

19k 0 113 1 68

⚡️Расман: Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш 9-февралгача давом этади!

Физика, математика, тарих ва география фанларидан 22-23-феврал кунлари бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Рўйхатдан ўтиш my.gov.uz сайти орқали 2025-йил 9-феврал кунига қадар давом этади.

🌐 Сайт: my.gov.uz/oz/service/891
💳 Имтиҳон нархи: 506.250 сўм


Эслатма: Имтиҳон натижалари 25-март куни эълон қилиниши режалаштирилган.

❗️Абитуриентларни огоҳлантиринг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi

17k 0 105 28 47

⚡️Кириш имтиҳонларида савол бўлиб тушадиган бадиий адабиётлар-2025

✅ Барча асосий блокида она тили ва адабиёти блокига эга мутахассисликларга ҳужжат топширадиган абитуриентларга мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати.

Ушбу рўйхатдаги бадиий асарларни тўлиқ ўқиб чиқишингиз керак. Чунки кириш тест синовларида албатта ушбу китоблардан фойдаланилади.


❗️Абитуриентларни огоҳлантиринг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi


Taqiqlangan manbalar - Oliy sud.pdf
2.7Мб
❗️Огоҳ бўлинг: Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар рўйхати

Олий суд 2025 йил 8 январь ҳолатига интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилинган.


Яқинларга юбориб қўйинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Расман: Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни ўқишга қабул қилиш бошланди

👮 Жамоат хавфсизлиги университетига ёши – 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган фуқаролар дойимий яшаш манзили бўйича қабул қилинади.

Номзодлар Тошкент вилояти ИИББ томонидан университетнинг 3 та қуйидаги йўналишига ҳужжатларини топширишлари мумкин:

✅ Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти;
✅ Жамоат тартибини сақлаш фаолияти;
✅ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолияти.


Танлов 2 босқичда ўтказилади:

✍️ Дастлабки саралаб олиш;
📚 Тест синовлари.

Эслатма: Аризалар жорий йилнинг 1-феврал кунидан 20-март кунига қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

24.7k 4 236 35 40

⚡️2025-йилги кириш имтиҳонларида назоратчи бўлишни исталганлар учун танлов эълон қилинди!

Талабаларга
❌ Репетиторларга

Ўқув марказ директорларига

✍️ Билимни баҳолаш агентлиги 2025-йилда Агентлик томонидан ўтказиладиган тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар учун танлов (иккинчи танлов) эълон қилади.

Танлов 3 босқичда бўлади:
1️⃣ Номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади.

2️⃣ Номзодлар учун ўқув-семинарлари ташкил этилади ва семинар якунида тест синови ўтказилади. Тест синовида энг юқори натижага эришган талабгорлар ҳудудлар кесимида гуруҳ назоратчиларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги босқичга тавсия этилади.

3️⃣ Номзодлар билан суҳбат ўтказилади ва суҳбат натижасига кўра гуруҳ назоратчилигига тавсия этилган номзодлар билан шартнома тузилади.


Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 2025-йил 1-мартга қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🌎 Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
my.uzbmb.uz/service/32

Эслатма: Ушбу танловда 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган олий маълумотли, ижтимоий фаол Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Қуйидагилар иштирок эта олмайди:

➖ гуруҳ назоратчиси сифатидаги фаолияти қониқарсиз баҳоланган;
➖ гуруҳ назоратчиси сифатида тест синовига жалб қилинган, лекин (тўлиқ) қатнашмаган;
➖ гуруҳ назоратчилигидан четлаштирилган.
➖ талабалар, репетиторлар ҳамда ўқув марказларининг директорлари ва ўқитувчилари.


Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

18k 1 196 11 66

​​​​Aбитуриентларга мотивация!

МЕНИ КУТ, ОЛТИН ДAВРИМ!

Манзил узоқ. Йўллар тошлоқ.
Лекин, нурли келажак.
Aбитуриентнинг орзуси...
Осмонлардан ўтажак.

Келинг, дўстлар сизга бугун
Бир ҳикоя айтайин.
Ҳаёлимдан кетмайдиган
Бир даврга қайтайин.

Ёшлик завқин четга суриб
Мақсадларни катта қўйиб,
Кечалари китоб ўқиб,
Чиқар бедор абитуриент.

Кўзлар ўқиб толиб кетар,
Базан оч ҳам қолиб кетар,
Кўчаларда қолиб кетар,
Пули қолмай абитуриент.

Олдига бир мақсад қўйиб,
Тестларини кутар куйиб,
Гоҳо, ўз ўзидан тўйиб.
Яшар шўрлик абитуриент.

Буюк инсон бўлмоқ учун,
Халққа хизмат қилмоқ учун,
Бир келажак қурмоқ учун,
Изланади абитуриент.

Энг биринчи орзуси ҳам.
Оиласин ишончидир.
Талабалик орзуси бу -
Aбитуриент қувончидир.

Эй Aбитуриент дўстим,
Бу шеърни сенга ёздим.
Юрагингда қолсин деб,
Мен анчагина оздим.

Сенга менинг сўнгги сўзим
Сен аввало англа ўзни.
Олдингга бир шиор қўйгин.
Қолганига юмгин кўзни.

Мақсадингга эришасан.
Оллоҳ берар ўзи мадад.
Ўз йўлингни ва бахтингни
Ўз қўлларинг билан ярат.

Дангасалик қилма дўстим.
Маррани сен катта олгин.
Ҳаёлингни бузма сира.
Сен эзгулик сари боргин.

Бу ҳаётда ўрнингни топ.
Гарчи бекор кетмасин вақт.
Умринг, вақтинг, билимингни
Беҳудага этмагин сарф.

Буюк бўлмоқ осон эмас.
Буюкларнинг сони йўқдир.
Буюкликка етай десанг..
Дўстим, тезроооооқ китоб ўқи!

© Муҳаммадумар Aбдуллашароф

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

20.7k 2 227 2 110
Показано 20 последних публикаций.