Davlat boshqaruvi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Davlat boshqaruvi, kadrlar siyosatiga oid muhim manba

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Тайинловга қадар Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган.

@davlat_boshqaruvi


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.

@davlat_boshqaruvi


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

@davlat_boshqaruvi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O’zbekiston mahallalari uyushmasi raisi Qahramon Quronboyev boshchiligida Toshkent viloyati Nurafshon shahridagi "Mahalla yoshlarining ma'naviyat bog'i"ga ko'chatlar ekildi!

@davlat_boshqaruvi


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Мудофаа вазири генерал лейтенант Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланган

@davlat_boshqaruvi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Prezident Yangihayot tumani Xushnud mahallasida

@davlat_boshqaruvi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Prezident Toshkent shahridagi daraxt ekish tadbirida ishtirok etdi

@davlat_boshqaruvi


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этади ҳамда Янгиҳаёт туманига ташриф буюриб, саноат корхоналари фаолияти ва маҳалладаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги Ўзбекистоннинг янги парламенти

@davlat_boshqaruvi


Zulayho Mahkamova O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari – Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisi lavozimiga ma`qullandi

@davlat_boshqaruvi


Jamshid Xo‘jayev O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari lavozimiga ma`qullandi

@davlat_boshqaruvi


Jamshid Qo‘chqorov O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari – iqtisodiyot va moliya vaziri lavozimiga ma`qullandi

@davlat_boshqaruvi


Ochilboy Ramatov O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari lavozimiga ma`qullandi

@davlat_boshqaruvi


Депутатлар Абдулла Ариповни бош вазир лавозимига маъқулладилар.

@davlat_boshqaruvi


Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

@davlat_boshqaruvi


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

@davlat_boshqaruvi


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори;

Севара Баходировна Шакирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlat_boshqaruvi


“Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, балки депутатлар орасидан сайланган кенгаш раислари бошчилик қилади” - Президент.

@davlat_boshqaruvi


Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юксак ишончга сазовор бўлиб, Сенат аъзоси этиб сайланганларни самимий муборакбод этди. Сенаторлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз учун тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт яратиш йўлида бор билим ва тажрибасини, куч ва салоҳиятини ишга солишига умид билдирди.

Сайловлар натижасида бешинчи чақириқ Сенатнинг таркиби сифат жиҳатидан юқори даражада – кўплаб етакчи соҳа ва тармоқлар вакиллари, таниқли сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан ва маданият намояндаларидан иборат бўлиб шакллангани таъкидланди.

Сенаторларнинг ҳар 3 нафаридан бири илмий даражага эга. Қарийб 27 фоизи ёки 16 нафари хотин-қизлар экани оила, оналик ва болалик, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умуман, ижтимоий масалалар бўйича қонунчилик фаолияти ҳамда парламент назоратини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

@davlat_boshqaruvi


Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси cпикери этиб сайланди.

Показано 20 последних публикаций.