Қамчиқ довонида эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган Nexia йўловчиси қутқарилди
Қамчиқ довонида эҳтиётсизлиги сабаб 50-60 метр пастликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 24 июль куни соат 05:40 да «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматига Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг 234-километрида фуқаронинг пастликка тушиб кетгани тўғрисида хабар берилиб, ёрдам сўралган.
Аниқланишича, Тошкент—Водий йўналишида тўхтаб турган Nexia русумли автомобиль йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эҳтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.
Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиққан ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширган. Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда унинг аҳволи ўрта даражада деб баҳоланган.
@daryo_live