Тошкентда тез ёрдам томонидан коронавирус марказларига олиб кетилган беморларни топа олмаслик ҳолатлари учрамоқда
Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси тез ёрдам томонидан олиб кетилган коронавирусга чалинган беморларни топишга ёрдам берадиган махсус ботни ишга туширди, деб хабар беради «Potrebitel.uz».
Маълум қилинишича, Тошкентда тез ёрдамда COVID-марказларга олиб кетилган фуқароларнинг қариндошлари уларни қидириб топишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Айниқса, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиши оқибатида бир шифохонадан бошқасига кутилмаганда кўчирилганида вазият мураккаблашяпти.
Шу сабабли Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси бу каби ҳолатларда фуқароларга қариндошларини топишга ёрдам берадиган @Zangiota2Bot махсус ботини ишга туширди.
«Гуруҳда Atlas'дан Зангиотага кўчирилганига 13 кун ўтган бўлса-да, отасини топа олмаётган қизнинг ҳикояси бор. Ҳатто ИИББга мурожаат қилинган», — дейилади хабарда.
@daryo_live