Фуқаролар мурожаатини жавобсиз қолдирган Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари жавобгарликка тортилди
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари мурожаатларни жавобсиз қолдиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаро М.Э.га ер ажратиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризасини хизмат хонасида сақлаб келган. Орадан 77 кун ўтган бўлса ҳам мурожаатни рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва муаллифга жавоб хати юбориш чораси кўрилмаган.
Бундан ташқари, шу каби қонун бузилишига 600 нафардан ортиқ ёшларнинг ер ажратиб бериш ҳақидаги мурожаатлари бўйича ҳам йўл қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
@daryo_live