Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи ишдан олинди
Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Омонов лавозимидан олинди. Бу ҳақда хабар берган «Дарё» манбасининг айтишича, Алишер Саъдуллаев Шоҳжаҳон Омоновнинг ишдан олинганини кеча, 5 март куни соат 19:00 да агентликнинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими масъуллари иштирокидаги йиғилишда маълум қилган.
Таъкидланишича, агентликнинг вилоят бошқармасини бошқариш айни кунга қадар бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Темур Поёновга ишониб топширилган.
«Темур уч ойлик синов муддати билан бошқарма бошлиғи вазифасини бажариб туради. Агар эплаб кетса, бошқарма бошлиғи сифатида фаолиятини давом эттиради. Биз Темурга ишонамиз», — деган Алишер Саъдуллаев.
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Алишер Саъдуллаев бошқарма бошлиғи ҳақида шундай қарорга келганини, бироқ ҳали бу ҳақда расмий ҳужжатга имзо қўймаганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Саъдуллаев агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Омоновни ишдан олиш учун унда етарли факторлар мавжудлигини, бироқ унга имконият берилганини айтганди
@daryo_live