Ҳафталик дайжест: Оқланмаган девор қиссаси, қишнинг забтига олиши, вакцинали ЙТҲ
Мана ҳаш-паш дегунча қиш ҳам ниҳоясига етди. Аммо қаҳрини охирги ҳафтага атаб қўйгани «қишнинг бир куни қолса ҳам қўрқ» деган ўгитни тасдиқлайди.
Ҳафта қаттиқ совуқ билан бошланди. Республика бўйича кучли шамол келиб, ёмғир ёғди. Қамчиқ довонидан қор уриб бергани сабабли фожиа содир бўлди: икки машина ҳандаққа тушиб кетди. Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довонида кучли қор ёғгани сабабли автомобиллар ҳаракати тўхтатилди. Тошкент шаҳрида эса даставвал ёмғир, кейин қор ёғиб берди. Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 февраль санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Совуқ ҳаво доимгидек газ қуйиш шохобчаларини ҳам бўғиб қўйди: газ қуйиш вақтига чеклов ўрнатилди.
Январь ойи охири ва февраль ойи ўрталарида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг эрта гуллашига сабаб бўлди. Бироқ об-ҳаво кескин совиб, қор ёғиши туфайли мевали дарахтлар куртаклари ва гуллари хавф остида қолди. Бу мева ҳосилига салбий таъсир кўрсатиши ҳисоблаб чиқилди. Боғбонлар гилос, ўрик, узум ва бодом ҳосилидаги йўқотишларни 30 фоиздан 80 фоизгача баҳоламоқда. Бу уларнинг нархига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Telegram-каналларда машинасининг тасмасини алмаштиргунича қулоғи музлаб қолган қозоғистонлик ҳайдовчининг видеоси тарқалди. Дарҳақиқат, шимолдаги қўшниларимиз совуқдан янада қаттиқ азият чекди. Бизда эса доимгидек электр ва газ узилишлари юз берди, аммо одамлар ўрганиб кетгани учунми ёки «қиш охирлаб қолди-ку», дедими – ҳарқалай бу гал кўчага чиқишлар кузатилмади.
Ўтган ҳафта бошидаёқ Тошкентда коронавирус вакцинасини ташишга мўлжалланган махсус автомобиллар авария содир қилди. Олдиндаги Changan минивени кескин тормозланиши билан орқадагилар ҳам кескин тормозланган ва оқибатда бир-бирига урилиб кетган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, 23 февраль куни ЮНИСЕФ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та минивен Changan автомобиллари топширилган. Машиналарнинг умумий қиймати 2 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (GAVI) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукаммаллаштириш доирасида ажратилган.
Коронавирусга қарши эмлаш кетаётган бўлса-ю, эмлангингиз келмаса, нима бўлади? Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг айтишича, ҳеч нима бўлмайди. Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланишдан бош тортганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Дарвоқе, Ўзбекистон аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашда икки хил — Россиянинг Спутник V ҳамда хитой—ўзбек ҳамкорлигидаги ZF-UZ-Vac2001 вакциналаридан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Ўтган ҳафтада содир бўлган шу ва бошқа янгиликлар батафсил бу ерда.
@daryo_live