Самарқандда юк автомобиллари тўқнашиши натижасида 2 нафар йўловчи вафот этди
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида юк автомобиллари тўқнашиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни соат 15:30 да Оқдарё тумани «Пичоқчи» маҳалласи ҳудудидан ўтган М 37 Самарқанд—Бухоро автомобиль йўлининг 24 километрида Самарқанд шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги Isuzu юк автомобили олдинда ҳаракатланиб кетаётган Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги MAN TGS русумли юк автомашинасига урилган.
ЙТҲ оқибатида Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси А.Д. ҳамда уч нафар йўловчи тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан икки нафар йўловчи шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу туманда 20 нафар йўловчиси бўлган автобус асфальтнинг сирпанчиқлиги оқибатида ағдарилиб кетгани хабар берилганди.
@daryo_live