Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt’нинг бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлди
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳудудида 11 август куни 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинасининг бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомобиль салонида бўлган бир нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича. 11 август куни тахминан соат 21:30 да Қушбеги мавзесида Тошкент вилоятида яшовчи 19 ёшли Д.М. Cobalt автомобилининг бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчиси — 20 ёшли Н.Б., Д.Ш. ва А.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, А.К. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
@daryo_live