Ўртасаройдаги карантин зонасига марихуана олиб кирмоқчи бўлган ишчи ушланди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган карантин зонасига гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўртасарой карантин шаҳарчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан 3 август куни карантин зонасининг қурилиш ҳудудида ёлланма хизматчи бўлиб ишловчи 25 ёшли Т.А. назорат ўтиш жойида белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Таъкидланишича, унинг ёнидан қоғозга ўралган, (экспертиза хулосасига кўра) оғирлиги 2,83 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси чиққан ва у холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg