Муниса Ризаева жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков хонандага нисбатан огоҳлантириш бериб, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима тўланишини тушунтирди. Муниса Ризаева ҳолат қайта такрорланмаслигига ваъда берди.