Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг етакчиси Улуғбек Иноятов (чапда) — ҳали амалдорлик қобилиятларини йўқотмаган, ўзини ҳали ҳам ҳукуматга яқин инсон деб биладиган киши, деса бўлади. Шунинг учун ҳам, унинг наздида, Тошкентда беш кишилик оилани ойига 2,5 миллион сўм оладиган бир боқувчи бемалол боқа олади.
Худди шу партия фаоли Алишер Равшанов эса ҳали унчалик амалдор эмас, шунинг учун ҳам унда ҳукумат (собиқ) вакилига хос «оғир-вазминлик»дан кўра популистлик кучли, шунинг учун ҳам у: «Партиямиз назарида университетлардаги контракт пули қиммат. Талабаларга берилаётган 400 минг сўм стипендия картоша сотиб олишига ҳам етмайди», дейди.
Ва бу яна бир нарсадан дарак — партияда умумий қарашлар, ягона ғоя, йўналишни белгилаб берадиган программа йўқ. Ҳамма хоҳлаган жойда хоҳлаган гапини, хусусан, бир-бирига зид гапларни гапиради.
Айтмоқчи, Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, кунига 1,90 доллар тўғри келадиган инсон жуда қашшоқ ҳисобланади. ЎзХДП етакчиси айтган 2,5 миллион сўмда эса киши бошига 1,74 доллардан тўғри келади. Яна Халқ партияси эмиш.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg