Қаршидаги бозорда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 100 га яқини «синди». Мутасаддилар шаҳарсозлик меъёрларини рўкач қилмоқда
Қарши шаҳрида жойлашган «Нақшаб дарвозаси» деҳқон бозорида фаолият юритувчи 150 дан ортиқ тадбиркорнинг 100 га яқини банкрот бўлиб, тадбиркорликдан воз кечди. Бу ҳақда улар «Дарё»га мурожаатида маълум қилган.
— Тадбиркор даромад топиш илинжида бозорга киради. Бозорнинг барча имкониятлари шу учун хизмат қилиши керак, — дейди бозорда савдо қилувчи тадбиркор Малоҳат Қосимова. — Аммо биз қайта таъмирланган бозоримиз ва унинг ичдаги ҳашаматли дўконимизга тикилиб ўтиришимиз керак экан. Энг ёмони, бозор ҳудудидаги дўконларга умуман харидор кирмаяпти. Шу боисдан ҳам харидорларни жалб қилиш мақсадида дўконимизнинг кўчага қараган томонидан лойиҳа талабларига жавоб берувчи эшик очишни талаб қилаяпмиз. Аммо раҳбарият «бу шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайди» деб рухсат бермаяпти.
Қарши шаҳар ҳокимининг 2018 йил июль ойидаги қарорига кўра, «Нақшаб дарвозаси» деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидан тадбиркор Малоҳат Қосимова эгалигига берилган дўкон шаҳарнинг марказий кўчаси — Ислом Каримов кўчасига қараган.
— Бу кўча асосий кўча, шаҳарга келган меҳмонларнинг кўзи тушадиган жой деб кўча томондан эшик очишимизга рухсат беришмаяпти, — дейди яна бир тадбиркор Рустам Аметов. — Бир йилда бир ёки икки марта келадиган меҳмонни деб, йиллаб ишлолмай ўтирмаймиз-ку? Қолаверса, кўчанинг нарига томонидаги дўкон эгаларининг эшиги ҳам кўча томонда жойлашган. Келган меҳмон кўчанинг бир томонига қараб, иккинчи томонига қарамайдими? Қани бу ерда мантиқ?
Малоҳат Қосимованинг маълумот беришича, бозор ишга тушгач у савдо жонланишини кўзлаб дўконнинг кўчага қараган томонидан эшик очади ва кунлик савдони 1,5 миллион сўмга етказади. Тадбиркорнинг айтишича, дўкон эшиги мажбурий тартибда ёпиб ташлангач, айни кундаги кунлик даромади 100-150 минг сўмни ташкил этмоқда.
— Бизга даромад керак, — дейди Малоҳат Қосимова. — Даромад бўлмаса, савдо юришмаса қандай қилиб солиқ тўлаймиз? Қандай қилиб оила боқамиз? Шуни инобатга олиб, тадбиркорлар учун енгиллик яратишни сўраяпмиз. Кўча томондан лойиҳа талабларига жавоб берувчи электрон эшик очсак, бунинг шаҳарсозликка қандай зарари бор? Шуни тушунмаяпмиз.
Тадбиркорларнинг маълумот беришича, дўкони кўчага қараган 30 нафарга яқин тадбиркор шундай талаб қўймоқда. Тадбиркорларнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, бозор раҳбарияти бозор ичкарисига ноқонуний кириб, йўлакда савдо қилувчиларни қўллаб-қувватламоқда.
— Сабаби улардан олаётган кунлик нақд пул бозоркомнинг чўнтагини қаппайтирмоқда, — дейди тадбиркорлар. — Буни ҳеч ким сўрамаяпти. Нега энди қонунуний фаолият юритувчи тадбиркорлар азият чекиши, бозорнинг олди эшиги ёнидаги йўлакларда ноқонуний савдо қилаётган сотувчиларнинг ошиғи олчи бўлиши керак?
Батафсил «Дарё»да ўқинг — http://dy.uz/4fuNU
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg