«Ёқимли иштаҳа» синфи
Одатда мактаб доскасининг тепасида баландпарвоз шиорлар (масалан, «Ўзбекистон келажаги буюк давлат!») ёки синфхона мўлжалланган фанга қараб, бирор машҳур гаплар ёзилган бўларди (масалан, она тили ва адабиёт хонаси бўлса, «Адабиёт яшаса миллат яшар!» дегандек).
Бухоро вилояти Пешку туманидаги 36-мактабдаги синфхоналардан биридаги досканинг тепасига эса «Ёқимли иштаҳа!» деб ёзилган. Чунки аслида бу синфхона эмас, болалар овқатланиши учун мўлжалланган ошхона эди. Нега болалар ошхонада ўқияпти? Сабаби, 180 ўринга мослаштирилган мактабда ҳозир 411 ўқувчи таҳсил олмоқда.
Бу ҳали мактаб муаммоларининг бир томони. Мактабнинг айрим ўқитувчилари коллективнинг 70 фоизи ўзаро қариндошлардан иборат эканлигидан норози. Камига мактабнинг ҳозирги директори аввалги директорнинг ўғли. Батафсил «Дарё» репортажида ўқинг — http://dy.uz/xU03a
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg