ТИВ августдан буён Москвада комада ётган ўзбекистонлик талаба иши бўйича баёнот берди
Августдан буён Москвадаги 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида комада ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, ўзбекистонлик Ўлмасхон Баҳронов тўғрисида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур масала Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг доимий назоратида турибди, элчихона томонидан беморнинг ота-онаси, уни даволаётган шифокорлар ва тиббиёт муассасаси маъмурияти билан доимий алоқа ўрнатилган.
«Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда анестезиология, реаниматология ва оториноларингология бўйича юқори малакали мутахассислар жалб қилинмоқда», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg