Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов жавобгарликка тортилиши лозим
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг «Кун.уз» интернет-нашри ходимларига нисбатан хатти-ҳаракатлари юзасидан у билан уюштирилган интервьюни эълон қилди.
Ваҳобов суҳбатда гапни интернет-нашр вакили январь ойида ундан Олмазор туманидан ер ажратиб беришда ёрдам сўрагани, ёрдам бермаса унинг ишдан олинишини ОАВ орқали ташкил қила олиши билан таҳдид қилгани ҳақидаги гаплардан бошлаган — исботланмаса, бу гаплар нафақат бир мухбир ёки у ишлайдиган бир нашрни, балки умуман журналистлар жамоатчилигини ҳам қоралашга қаратилган туҳматдан бошқа нарса эмас.
Бироқ ҳозир январда айнан нима бўлганининг кўп ҳам қизиғи йўқ. Жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган ҳолат — ҳоким ўринбосарининг қўполлиги, ўзини тута билмай ОАВ вакилига ташлангани. Ҳа, у ҳам инсон, ўзи интервьюда айтганидек, унда ҳам асаб бор ва ҳар қандай инсон каби у ҳам қуюшқондан чиқиб кетишим мумкин. Муаммо шундаки, у амалдор ва халқ хизматидаги амалдорнинг қуюшқондан чиқиши оқлаш мумкин бўлган ҳолат эмас.
Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги баёнотида таъкидланганидек, Ўзбекистонда ОАВларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, ходимларига тазйиқ ўтказиш мумкин эмас, журналистларнинг материаллари ва техник воситаларини олиб қўйган амалдорлар жавобгарликка тортилади. Шундай экан, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши лозим.
Ҳокимият вакили ҳисобланган Абдурасул Ваҳобовнинг жазосиз қолдирилиши ОАВ вакилларига қўполлик қилиш мумкин, деган нохуш сигнал сифатида қабул қилиниши мумкин.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg