Бу йил пахта теримига бюджет ташкилотлари ходимлари чиқмаса, у ҳолда миллион-миллион тонна «оқ олтин” кимнинг ёрдами билан териб олинади? Бу саволга жавобни биладиганлардан бири Хушнудга ёзибди:
«Ман қурилиш ташкилотида ишлайман. Пахта йиғим теримига бюджет ташкилотлари ишламаслиги ҳақида пост қолдирибсиз. Агарда бу йил ҳам бюджет ташкилотлари пахта теримига жалб қилинмаса, бу биз — тадбиркорлар бўйнига қўшимча юк бўлади. Яъни, бўш ўринлар биз — қурувчилар, савдогарлар, шу ва шунга ўхшаш тадбиркорлар орқали пахта терувчиларни мажбурий жалб қилишади. Ўтган йили ҳар бир қурилиш ташкилотига 50 нафардан пахта терувчи мажбурий юклатилганди. Бу йил бундан кам бўлишига кўзим етмаяпти. Яна камида 50 нафар пахта терувчи юклатилса керак. Бу ҳам мажбурий меҳнатга кирадими? Савол туғилиши мумкин — пахтага одам бермасанглар ҳам бўлади-ку, деган. Улар камида бизни қурилиш объекти бермаслик билан қўрқитади. Яна текширишлар ўтказиш — охирги қуроли. Биз мажбур бўламиз ‘ўз ихтиёримиз’ билан МАЖБУРАН пахтага 50 нафар пахтакор олиб чиқишга…».
Ҳаёт эса давом этаверади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg