Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида ўз маълумотини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда гўшт нархи 28 минг сўмдан 55 минг сўмгача
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўштнинг 2019 йил 9 июль ҳолатига кўра минимал-максимал нархлари (1 килограмм учун) тўғрисида маълумот берди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) — 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28 минг сўмдан кузатилди. Максимал нархлар эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 48 минг сўмдан кузатилди.
Қўй гўшти — 32000 сўмдан 55000 сўмгача
Қўй гўшти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг, «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 32 минг сўмдан кузатилди. Максимал нархлар ҳам Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»ларида 55 минг сўмдан кузатилди.
Маълумот учун, сўнгги бир неча кун давомида Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи сезиларли кўтарилиб, 60 минг сўмдан ошгани ҳақида хабарлар берилган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg