Тошкентдаги Салом кўчаси июль ойи охиригача ёпилди
Тошкент шаҳрида «Намунали кўча» лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги кичик ва тор кўчалар таъмирланмоқда. Пойтахт ҳокимлигидан хабар беришларича, Мирзо Улуғбек тумани «Подшобоғ» маҳалласидаги Салом кўчаси ҳам худди шу лойиҳа дастурига киритилган.
«Айни кунда ушбу кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Салом кўчаси транспортлар ҳаракати учун июль ой сўнггига қадар ёпилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Қайд этиш жоиз, пойтахтда «Намунали кўча» лойиҳасидан ташқари «Обод маҳалла» ва «Замонавий маҳалла» дастурлари ҳам амалга оширилаётган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg