ЙПХ ходимларининг боди-камералар билан ишлаши 2020 йил 1 январгача кечиктирилди
Вазирлар Маҳкамаси 3 июль куни «Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 556-сонли қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати. Ушбу қарорга асосан йўл патруль хизмати инспекторларини боди-камералар билан таъминлаш ҳамда уларни ишга тушириш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, худди шу Вазирлар Маҳкамасининг бошқа, 2018 йил 1 декабрдаги қарори билан ЙПХ ходимлари 2019 йил 1 июлидан боди-камералар билан ишлашни бошлаши керак эди. 1 июль келганида эса ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати «ҳамма нарса тайёр-у, фақат видеоларни сақлайдиган серверлар йўқ, шуни тўғри тушуниб қабул қилишингизни сўраймиз», деб чиқди, ЙПХ ходимлари эса ҳали кучга кирмаган қарор ҳақидаги қоғозчани кўтариб олиб, ҳайдовчиларга юзланди.
Шундай қилиб, ҳукуматнинг 1 июлдан боди-камера билан ишлаш ҳақидаги талаби орадан икки кун ўтиб, 3 июлдан бошлаб ярим йилга кечиктирилди. Изоҳга ҳожат йўқ.
@xushnudbek’нинг қўшимча қилишича, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм боди-камералар билан ўз вақтида таъминланмаганига сабаб бўлган.
Шу сабабли Мудофаа саноати қўмитасининг ўринбосари Х.Б.Юсуповга ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М.Эргашевга ҳайфсан эълон қилинган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg