Ўзбекистонда ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди
«2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари қуйидагича белгиланди:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар (ўтган йилдагидан 10 545 нафарга кўп);
сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар (ўтган йилдагидан 5 935 нафарга кўп);
кечки таълим шаклига – 1 985 нафар (ўтган йилдагидан 735 нафарга кўп);
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар (ўтган йилдагидан 1 644 нафарга кўп).
@xushnudbek’нинг қўшимча қилишича, Президент қарорида янги бир тартиб ҳақида сўз боради: ОТМларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шаклининг бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg