Расман: Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентига айланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида 14 июнь, жума куни навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, ФИФА ҳаками, Жаҳон чемпионатлари рекордчиси Равшан Эрматов ўз аризасига кўра ишдан кетган Умид Аҳмаджонов ўрнига Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентига айланди.
Шунингдек, ЎФАнинг яна бир вице-президенти сифатида ишлаб келган Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўрнига унинг вазирликдаги ўринбосари Муҳиддин Жўраев мазкур лавозимни эгаллади.
Маълумот учун, Равшан Эрматов 1977 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Тошкент вилоятининг «Ғазалкент» клубида тўп сурган. Оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятига якун ясаб, ҳакамликка ўтган. 25 ёшида ФИФА ҳакамига айланган.
У беш марта Осиё қитъасининг энг яхши ҳаками деб топилган. «Ўзбекистон Ифтихори» кўкрак нишони, «Эл-юрт ҳурмати» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
Эрматов Жаҳон чемпионати финал босқичида энг кўп ўйин бошқарган ҳакам ҳисобланади. У мундиалда 11 та ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлаган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg