Бош прокуратура блогерларни байрам билан табриклади ва блогернинг телефони ва Instagram’ини олиб қўйган солиқчилар иши Бош прокуратуранинг алоҳида назоратида эканини маълум қилди
Бош прокуратура мутасаддиларининг 14 июнь куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти чоғида журналистлар томонидан cолиқ органлари томонидан блогер Азизбек Ашурбоевнинг телефони ҳамда унинг Instagram’даги саҳифаси олиб қўйилганлиги ҳолати юзасидан ҳам савол берилган.
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ушбу ҳолат Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олинганлиги, бугунги кунда Департамент томонидан давлат идоралари ходимларининг блогер Азизбек Ашурбоевга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув тайинланганлиги ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Эркин Йўлдошев 14 июнь — Халқаро блогерлар куни муносабати билан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча блогерларни мазкур сана муносабати билан табриклаган.
«Шу ўринда Бош прокуратура Ўзбекистон блогерларини доимо қўллаб-қувватлаши ва уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилади», — дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборотида.
Кеча Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Instagram’даги саҳифаси олиб қўйилган блогер Азизбек Ашурбоевдан узр сўраган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg